Фракий тили, фракиядакия тили — қад.да Болқон ярим оролининг шимоли-шарқида, шунингдек, Кичик Осиёнинг шим.ғарбида яшаган ҳиндевропа қабилалари — фракияликлар тили; милоддан аввалги ВИ—ИИИ асрларга мансуб, юнон ёзувида ёзилган, изоҳланиши қийин бир қанча ёзувлар, антик ва византиялик муаллифлар асарларидаги кўплаб атокли номлар, ҳошиявий шархлар, кейинги антик давр врачи Диоскорид рўйхатидаги дакча ўсимлик номлари орқали маълум улик тил. Ҳиндевропа тиллари оиласи таркибидаги алоҳида гуруҳни ташкил этади.

Болгар, румин, рус олимлари томонидан Фракий тилининг бир қатор фонетик, лексик, морфологик хусусиятлари аниқланган; яхлит боғлиқ матнлар йўклиги сабабли синтактик жиҳатлари амалда ўрганилмаган. Фракий тили элементлари (субстрати) ҳозирги болқон тилларида (асосан, румин ва албан тилларида) сақланиб қолган. ФРАКИЙА (юн. Тҳраке, лот. Тҳраcиа) тарихий вилоят, Болқон ярим оролнинг шарқий қисмида, Эгей, Қора ва Мармар денгизлари ўртасида жойлашган. Қадимда Ф. ҳудудида фракияликлар истиқомат қилган. Милодий 46 йилда Рим империяси провинсиясига айланган. 395 йилдан Византия империяси таркибида. ВИ асрда Ф.га славянлар кучиб келган. Ф. қисман Биринчи Булғор подшолиги (680—1018) таркибига кирган. 1204-йил Ф. қисқа мудсат Лотин империяси таркибида бўлиб, кўп ўтмай ХВ асрда усмонли турклар томонидан босиб олинган. 1878-йилдаги Берлин конгресси қарорига биноан, Ф.нинг бир қисми Шарқий Румелияга кирган, лекин, асосий қисми Усмонлилар империяси таркибида қолган. 1Болқон уруши (1912— 13) дан сўнг Лондон тинчлик шартномасига асосан, Ф. бутунлай Болгария тасарруфига ўтган. 2Болқон урушидан сўнг Бухарест сулҳ шартномасига биноан, Ф.нинг ғарбий қисми Грецияга берилган. БолгарияТуркия ўртасидаги 1913-йилги Константинопол тинчлик шартномасига биноан, Ф.нинг шарқий қисми Лозенград, Лўлибурғаз ва Адрианопол (Эдирне) билан Туркия тасарруфида. Болгарияда эса Ф.нинг ғарбий қисми Дедеоғоч ва ПортоЛагос посёлкалари билан қолган. лжаҳон уруши (1914—18) дан сўнг Ф.нинг ғарбий қисми Болгариядан Грецияга, 1920-йилдаги Севр сулҳ шартномасига биноан Ф.нинг шарқий кисми эса Адрианопол билан (бўғозлар орасидаги тор йўлакдан ташқари) Грецияга топширилган. 1919—22 йиллардаги ГрецияТуркия урушида Грециянинг мағлубияти туфайли 1923-йилдаги Лозанна тинчлик шартномасига кўра, Шарқий Ф. Адрианопол билан (Марица дарёсигача) Туркия таркибига киритилган. Ғарбий Ф. (Қораоғочсиз) Грецияда қолди, Болгарияда эса ички Ф.нинг бир қисми сақланиб қолган. Бу чегаралар Иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳам сақланиб қолган.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Фракий тили" ЎзМЕ. Ф-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-05 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил