Франcе Фоотбалл — бутун дунё бўйлаб футбол янгиликларини ўз ичига олган франсуз ҳафталик журнали. У, асосан, фоторепортажлар, эксклюзив интервюлар, УЭФА Чемпионлар Лигаси ўйинларининг аниқ статистик маълумотлари ҳамда Европа лигаларини кенг ёритиб бориши туфайли Европадаги энг нуфузли спорт нашрларидан бири ҳисобланади. Журнал биринчи марта 1946-йилда нашр этилган ва бош қароргоҳи Парижда жойлашган[1]. Олтмиш йилдан кўпроқ вақт давомида у "Олтин тўп" мукофотини йилнинг энг яхши футболчисига топшириб келади.

Франcе Фоотбалл

Соҳаси Футбол
Даврийлиги Ҳафтада бир маротаба
Тили Франсуз тили
Таҳририят манзили Париж
Бош муҳаррир Денис Чаумиэр
Нашриёт (мамлакат) (Франсия)
Нашр тарихи 1946-йил Париж
Қачон асос солинган: 1946-йил
Адади 212 713 нусхада (2004)

Веб-сайти: франcефоотбалл.фр

Мукофотлар

1956 ва 2009-йиллар орасида Франcе Фоотбалл Европанинг энг яхши футболчисига "Олтин тўп" мукофотини топширди. Мукофот 2010-йилда ФИФАнинг йилнинг энг яхши футболчиси мукофоти билан бирлашгандан сўнг, журнал ФИФАнинг „Олтин тўп“ини 2016-йилгача спортнинг бошқарув органи бўлмиш ФИФА билан ҳамкорликда дунёнинг энг яхши ўйинчисига топширди[2]. 1959-йилдан бери Франcе Фоотбалл ,шунингдек, Франсиянинг йилнинг энг яхши футболчисини[3] танлаб беради. Ундан ташқари, журнал 1968-йилдан 1990-йилгача Европанинг энг яхши клубини ҳам тақдирлаган.

Франcе Фоотбалл томонидан тақдим этилган мукофотлар

  1. „Олтин тўп“
  2. „Олтин тўп“ аёллар ўртасида
  3. Копа кубоги
  4. Яшин кубоги
  5. Герд Мюллер кубоги
  6. Франсияда йилнинг энг яхши футболчиси

Яна қаранг

  • Л'Éқуипе
  • Онзе Мондиал
  • Wорлд Соccер (журнал)

Манбалар

  1. ↑ Пиэрре Л. Ҳорн. Ҳандбоок оф Френч Популар Cултуре. Греэнwоод Публишинг Гроуп, 1991 — 286-бет. ИСБН 978-0-313-26121-3. Қаралди: 2016-йил 31-октябр. 
  2. ↑ „Тҳе ФИФА Баллон д'Ор ис борн“. ФИФА (2010-йил 5-июл). 2010-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 12-декабр.
  3. ↑ Гарин. „Франcе – Фоотбаллер оф тҳе Еар“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион (2018-йил 18-январ). Қаралди: 2018-йил 7-декабр.

Ҳаволалар