Исабелле Геневиèве Мариэ Анне Галл (1947-йил 9-октябр — 2018-йил 7-январ) — Франcе Галл (франсузча талаффузи: [фʁɑ̃с ɡал]) тахаллуси билан танилган франсиялик йé-йé ва поп-мусиқа хонандаси. 1965-йилда, 17 ёшида, у Люксембург номидан иштирок этиб, „Поупéэ де cире, поупéэ де сон“ қўшиғи билан Эуровисион қўшиқ танловининг ўнинчи мавсумида ғолиб бўлган. Кейинчалик у қўшиқчи ва бастакор Мичел Бергер билан ҳамкорлик қилган ҳамда 1976-йилда унга турмушга чиққан. Унинг энг муваффақиятли сингллари қаторига „Ил жоуаит ду пиано дебоут“, „Элла, элле л’а“ ва „Éвидеммент“ қўшиқлари киради.

Франcе Галл

Галл 1969-йилда
Таваллуди
Исабелле Геневиèве Мариэ Анне Галл

9-октябр 1947-йил
Вафоти 7-январ 2018-йил(2018-01-07)
(70 ёшда)
Неуиллй-сур-Сеине, Франсия
Касби Хонанда
Фаолият йиллари 1963–1997-йиллар
Машҳур ишлари Франcе Галл дискографияси
Турмуш ўртоғи
Мичел Бергер
(турм. 1976; ваф. 1992)
Болалари 2 нафар, жумладан Рапҳаëл Ҳамбургер
Отаси Роберт Галл
Қариндошлари

Ёшлиги

Исабелле Геневиèве Мариэ Анне Галл (Франcе Галл) 1947-йил 9-октябрда Парижнинг 12-округида туғилган[1]. У мусиқачилар оиласида улғайган. Унинг отаси Роберт Галл (1918–1990) Éдитҳ Пиаф ва Чарлес Азнавоур каби ижрочилар учун қўшиқ матнлари ёзган лирик шоир бўлган[2]. Унинг онаси, хонанда Cécиле Бертҳиэр эса Париждаги машҳур „Тҳе Литтле Сингерс оф Парис“ хор жамоасининг ҳаммуассиси бўлган Паул Бертҳиэрнинг қизи эди[2].

Оиладаги ягона қиз фарзанд бўлган Галлнинг Патриcе ва Пҳилиппе исмли эгизак акалари бор эди[3]. У Паул Валéрй лицейида таҳсил олган, бироқ ўқишдан йиқилиб, синфда қолдирилгач, ўқишни ташлаб кетган[3].

Карераси

1963–1964-йиллар: Фаолиятининг бошланиши

Отасининг қўллаб-қувватлаши билан Галл 1963-йилда мусиқий фаолиятини бошлаган ва „Чампс-Éлйсéэс“ театрида бўлиб ўтган тингловдан сўнг „Пҳилипс Реcордс“ овоз ёзиш студияси билан шартнома имзолаган[1][4]. Ўша даврда танилиб улгурган хонанда Исабелле Аубрет билан адаштирмасликлари учун бадиий раҳбар Денис Боургеоис унга Франcе Галл саҳна тахаллуси остида ижод қилишни таклиф этган[2][3]. Ушбу тахаллудни танлашда Франсия ва Уэлс (франсузча: Франcе–Галлес) терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган регби ўйинидан илҳомланилган[2].

Хонанданинг ўн олти ёшга тўлган кунида унинг „Тҳе Лауриэ Систерс“ гуруҳининг „Станд а Литтле Cлосер“ таронасига ишланган ва „Не соис пас си бêте“ деб номланган дебют сингли Франсия радиосида илк бор эфирга узатилган ҳамда қисқа вақт ичида катта муваффақият қозонган[1]. Шундан сўнг Боургеоис ўша даврда Мичèле Арнауд ва Жулиэтте Грécо каби санъаткорларга қўшиқ ёзиб, танилиб улгурган Серге Гаинсбоургга мурожаат қилиб, Галл учун ҳам тароналар ёзиб беришни сўраган. Унинг қаламига мансуб „Нъécоуте пас лес идолес“ композицияси хонанданинг иккинчи сингли сифатида тақдим этилган ва 1964-йил март ойида мусиқий чартларда биринчи ўринга кўтарилган[1].

Кўп ўтмай у жонли ижродаги консертларини бошлаган ва Белгияда Сача Дистелнинг дастурларида биринчи бўлиб саҳнага чиқиб, ўзининг дебют чиқишини қилган[3]. Гаинсбоург, Алаин Горагуэр ва Жаcқуэс Датин каби қўшиқ муаллифлари билан ҳамкорлик қилиш орқали у турли жанрларни қамраб олган бой репертуар шакллантирди. Унинг ижодида жазз, болалар қўшиқлари ҳамда бошқа мусиқий йўналишлар ўзаро уйғунлашган ҳолда ривожланди[1]. Унинг Гаинсбоург билан ҳамкорлиги муваффақиятли давом этиб, бир қатор машҳур синглларнинг яратилишига сабаб бўлди, жумладан 1964-йилда чиққан „Лаиссе томбер лес филлес“ хити ҳам шулар жумласидандир.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Wиллиамс, Ричард „Франcе Галл обитуарй“. Тҳе Гуардиан (2018-йил 8-январ). Қаралди: 2025-йил 29-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Портраит: Франcе Галл а раённé пендант 50 анс сур ла чансон франçаисе“ (фр-ФР). Оуэст-Франcе.фр (2018-йил 7-январ). Қаралди: 2025-йил 29-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Уне виэ биэн ремплиэ: 15 анеcдотес қуэ воус не cоннаиссиэз (санс доуте) пас сур Франcе Галл“ (фр). инфос.ртл.лу (2018-йил 8-январ). Қаралди: 2025-йил 29-ноябр.[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Биограпҳиэ оффиcиэлле де Франcе Галл“ (фр-ФР). франcегаллcоллеcтион.фр (2004-йил 26-октябр). Қаралди: 2025-йил 29-ноябр.