Франчайзинг (инглиз. франчисинг), ёки франшиза (галлиц. франчисе — имтиёз), ёки тижорат консессияси — бозор субектлари ўртасидаги муносабатлар тури; бир томон (франчайзер[1]) иккинчи томонга (франчайзи) тадбиркорликнинг маълум бир турида иш юритишнинг ўзи томонидан ишлаб чиқилган бизнес моделидан: франчайзернинг бренди, савдо белгиси, хом ашёси ва технологияларидан фойдаланиб, унинг номидан иш юритишга ҳақ эвазига (аккорд; бир ёки кўп марталик тўлов) рухсат бериши.

Франчайзинг тушунчаси

Умумий маънода, франчайзинг — бу савдо белгиси ёки коммерсион белгини „ижарага олишни“ билдиради. Франчайзингдан фойдаланиш франчайзер (франшизани берувчи) ва франчайзи (уни олувчи) ўртасидаги келишув билан тартибга солинади. Шартнома мазмуни ҳар хил, оддийдан то жуда мураккабгача бўлиши, товар белгисидан фойдаланишнинг энг кичик тафсилотларини ҳам ўз ичига олиши мумкин. Одатда, шартномада франчайзингдан фойдаланиш учун пул ажратмалар миқдори тартибга солинади (бу маълум бир муддат учун белгиланган бир марталик ёки сотишнинг фоизидан келиб чиқадиган то'лов бўлиши мумкин). Пул ажратмаси бўйича ҳеч қандай талаб бўлмаслиги ҳам мумкин, аммо бу ҳолда франчайзи франчайзердан маълум миқдордаги товарлар/ишлар/хизматларни сотиб олиш мажбуриятини олади.

Товар белгиси/бренддан фойдаланиш шартлари шартномаларнинг алоҳида банди бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ушбу шартлар жуда эркин бўлиши ҳам мумкин (масалан, франчайзи маълум бир соҳада бренддан фойдаланиш ҳуқуқига эга) ёки қатъий ҳам бўлади (масалан, франчайзи дўконнинг ички интерерида жавон ва қаторларнинг рангидан тортиб, персоналнинг иш кийимларигача ва ускуналардан фойдаланишда франчайзернинг талабларига қатъий риоя қилиш мажбуриятини олади).

Филип Котлер франчайзингнинг қуйидаги элементларини алоҳида таъкидлайди[2]:

  • Франчайзер ўз савдо белгисидан фойдаланганлик учун пул ажратмаси олади, кўпинча, хом ашё, бутловчи қисмлар етказиб бериш ва ходимларни ўқитишни ҳам таъминлайди.
  • Франчайзи франчайзер томонидан ишлаб чиқилган схема бўйича бизнес юритиш ҳуқуқини сотиб олади (тўловларни тўлайди). Франчайзи ўз савдо нуқтасини тайёрлаш, ишга тушириш ва ишлатиш харажатларини ўз зиммасига олади.
  • Франшиза — бу франчайзернинг талабларига жавоб берадиган бизнес юритишнинг барча жиҳатлари ва шартларини тавсифловчи тизим.
  • Паушал тўлов (немис. паусчале — қалин, ёғли бўлак") — франшизанинг қиймати, франчайзи дастлабки босқичда франчайзерга тўлайдиган белгиланган миқдордаги то'лов. Одатда бу умумий бошланғич харажатларнинг 9-11 % ни ташкил қилади. Ўз ичига бизнес-бук (фаолиятни ташкил этиш регламенти), бренд-бук (корпоратив идентификация элементларини қуриш ва улардан фойдаланиш ва реклама қоидалари), ходимларни бошқариш ва ўқитиш, сотиш методикаси, таркиблар ва технологиялар, кўрсатмалар, ҳисоботлар, ҳисоб бериш шакллари ва бошқаларни о'з ичига олади.
  • Роялти — франчайзерга тегишли бўлган товар белгилари, патентлар ёки бошқа муаллифлик ҳуқуқларидан фойдаланганлик учун ойлик тўлов. Бу франчайзи айланмаси/даромадидан 2-6 % ёки айланма/дарамадга боғлиқ бўлмаган миқдорда белгиланиши ёки ҳатто нолга тенг бўлиши мумкин. Реклама тўлови миқдоридан алоҳида шаклда тўланади.
  • Реклама тўлови — глобал реклама ва маркетинг кампанияларини ўтказганлиги учун франчайзер фойдасига тўланадиган ойлик тўлов. Бу айланма/даромаддан 1-3 % ёки белгиланган миқдорда бўлиши мумкин. Роялти тўлови миқдоридан алоҳида шаклда тўланади.

Франчайзинг шакллари

  • Тўғридан-тўғри франчайзинг. Ҳудудни чеклаган ҳолда иш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини бир шахсга (битта корхона учун) беришни англатади.
  • Субфранчайзинг. Ушбу шаклга кўра, франчайзер субфранчайзерга белгиланган ҳудуд учун ўз ҳуқуқларининг катта қисмини ўтказади. Субфранчайзер бу ҳудудда савдо нуқталарини очиш ва франшизаларни учинчи шахсларга сотиш ҳуқуқини олади.
  • Мастер франшиза субфранчайзингга жуда яқин бўлиб, одатда, йирик халқаро тармоқлар фаолиятида қўлланади (одатда, белгиланган ҳудудга бутун мамлакат ёки мамлакатлар гуруҳи киритилади). Бош компаниянинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг фақат бир қисми ўрта бўғинга берилган олдинги шаклдан фарқли ўлароқ, бу ҳолда франчайзернинг ваколатларини тўлиқ ва эксклюзив равишда мастер-франшизага ўтказиб берилади.
  • "Юмшоқ" франчайзинг. Бунда потенциал ҳамкорга бизнес очиш учун зарур бўлган барча маблағларнинг фақат ярмини киритиши таклиф қилинади. Иккинчи ярмини қоплашни бошқарув компанияси ўз зиммасига олади. Кейинчалик, бу ҳамкор бошқарув компаниясининг улушини ҳам сотиб олиш ва франчайзингни ягона эгаси бўлиш имкониятига эга бўлади. Бундай тизим, масалан, Маил Бохес Этc компанияси ишлайди[3]. Баъзи ҳолларда компаниялар ҳамкорига фақат янги корхона фаолиятини ва жорий харажатларни бошқаришни қолдириб, франчайзинг очиш учун зарур бўлган инвестицияларнинг 100 % гача бўлган қисмини ўз зиммаларига олишлари мумкин.

Франчайзинг турлари

  • Товарли. Асосан савдо соҳасида қўлланади. Франчайзи франчайзер томонидан ёки унинг товар белгиси остида ишлаб чиқарилган товарларни сотиш ҳуқуқини олади. Франчайзинг шартномаси савдо технологиясини, хизматлар ва товарлар ассортиментини, ишлаб чиқарувчининг товар белгисидан фойдаланишнинг аниқ қоидаларини тартибга солади. Масалан, маълум компаниянинг поябзал ёки кийим-кечаклари сотадиган фирма дўкони.
  • Ишлаб чиқаришда (саноатда). Франчайзи франчайзернинг товар белгиси остида маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳуқуқини олади. Франчайзи технология ва асосий хом ашёни олган ҳолда, ишлаб чиқариш жараёнига қўйиладиган талаблар, маҳсулот ҳажми, унинг сифати, сотиш режалари, ходимларнинг малакаси ва ҳисоботлари ҳақида келишиб олади.
  • Хизмат кўрсатишда. Франчайзига франчайзернинг товар белгиси остида хизмат кўрсатишнинг маълум бир тури билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади, бунда, франчайзер ўз ҳамкорини асбоб-ускуналар, реклама ва маркетинг технологияси билан таъминлайди. Қўллаб-қувватлашдан ташқари, франчайзер ишларни назорат қилади. Хизмат кўрсатиш франчайзингига кийимларни кимёвий тозалаш тармоғини мисол келтириш мумкин.
  • Бизнес форматли. Франчайзер ҳамкорига нафақат савдо ҳуқуқини, балки ушбу турдаги бизнесни ташкил этиш учун лицензияни ҳам беради. Ҳужжатларда тадбиркорлик концепцияси аниқ белгиланиб, ходимларни ўқитиш бўйича батафсил йўриқномалар, интерер дизайнига, ходимларнинг кийим-кечаклари қўйиладиган талаблар кўрсатилган бўлади. Реклама сиёсати, иш юритиш ва товар етказиб берувчилар билан муносабатлар тартибга солинади.

Очиқ ресурс орқали франшиза таҳлили

Ҳар бир франшиза ҳақида кўплаб маълумотларни: тармоқда қолдирилган фикрлардан тортиб ва ишлаб турган франчайзиларнинг манзилларигача топиш мумкин. Компания вакиллари билан ҳам, уларнинг мижозлари билан ҳам мулоқот қилишнинг кенг имконияти мавжуд.

Компания динамикаси

Компанияни баҳолашда харидларнинг такрорийлиги муҳим мезон бўлиб хизмат қилиши мумкин. Мавжуд франчайзи ҳамкор иккинчи, учинчи ва кейинги франшизаларни сотиб олса, бу франчайзингнинг максимал сифати ва рентабеллиги белгисидир.

Франчайзини қўллаб-қувватлаш

Франчайзер франчайзини қанчалик қўллаб-қувватлашини баҳолаш муҳимдир. Бунинг энг осон йўли мавжуд франчайзи билан алоқа қилишдир.

Ҳуқуқий таҳлил

Франшиза сотиб олишдан олдин оддий ҳуқуқий таҳлил ўтказиш мумкин. Бунинг учун шартнома бўйича очиқ маълумотлар базаларидан фойдаланган ҳолда битимнинг маълум жиҳатлари текшириш кифоя: юридик шахс, унинг арбитражлик ишлар бўйича суд тарихи, ижро процессининг мавжудлиги ва бошқалар. Банкротлик ҳолатида турган компания томонидан франчайзинг сотилган ҳолатлар мавжуд. Шунингдек, савдо белгиларининг очиқ реэстрига кўра[4] қачон ва ким томонидан рўйхатга олинганлиги, бу франчайзинг савдоси бошланишидан олдин содир бўлган-бўлмаганлигини ва рўйхатдан ўтган лицензия шартномалари ҳажмини баҳолаш учун товар белгисини текшириб кўриш мумкин.

Манбалар

  1. ↑ В Болшом толковом словаре русского язика зафиксировано написаниэ „Франчайзер“, от англ. „франчисер“
  2. ↑ Котлер Ф. Маркетинг менеджмент. — СПб.: Питер, 2004. — С. 575. — ИСБН 5-94723-311-8.
  3. ↑ „Франшиза Маил Бохес Этc.“. мберуссиа-франчисинг.cом. 2020-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-ноябр.
  4. ↑ „Реэстр товарних знаков“. 2019-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-май.

Ҳаволалар