Френсис Бекон (инглизча: Франcис Баcон; 22-январ 1561, Лондон — 9-апрел 1626, Лондон) [1]— инглиз файласуфи, табиацҳуноси, мантиқшуноси, сиёсий арбоб ва тарихчи. Кембриж университетини тугатган (1575), Судя, вазир, лордканслер бўлиб ишлаган.

Фалсафага оид 2 та — „Янги органон“ (1620), „Янги Атлантида“ (1627) асари бор. Биринчи китобида Арасту „Органон“идаги дедуктив услубнинг ҳаётдан ажралганлигини танқид қилиб, индуктив услубга асос солади. Фан тажрибага асосланиши кераклиги ҳақидаги ғояни олға суриб, илмий тадқиқот нинг кузатиш, эксперимент, тажриба услубларини ишлаб чиқади. Бекон бевосита тажрибага асосланган билимлар ишонарли бўлишини кўрсатди.

Беконнинг фикрича, билимнинг вазифаси табиатдан инсон манфаати йўлида фойдаланиш, яъни унинг устидан ҳукмронлик қилиш, инсон ҳаётини такомиллаштириш, ақлни янглишиш („идол“ ёки „аломат“)лардан тозалаш лозим. Билишда тажриба икки хил бўлади: 1) синалган тажриба бўлиб, у инсонга бевосита фонда келтиради; 2) йўл кўрсатувчи тажриба бўлиб, унинг ёрдамида нарсаларнинг қонунияти ва хоссалари ўрганилади.

Бекон фаннинг ақл билан боғлиқдигини кўрсатди. Беконнинг „Янги Атлантида“ асарида унинг жамият ҳақидаги фиқолари акс этган. Бекон жамиятни фан ва ишлаб чиқариш асосида қайта ташкил этиш ғоясини олға сурди. Давлатни бошқаришда мутлақ монархия тарафдори бўлган. Бекон инглиз материализмининг ва Янги давр тажрибавий фанининг асосчиси сифатида тан олинган бўлсада, худонинг мавжудлигини инкор этмаган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар



  1. ↑ „Франcис Баcон“, Wикипедиа (инглизча), 2024-11-02, қаралди: 2024-11-03