САНТАНДЕР (Сантандер) Франсиско де Паула (1792.2.4, Кукута — 1840.6.5, Богота) — Колумбия (собиқ Янги Гранада) давлат ва сиёсат арбоби, Буюк Колумбия вице-президенти (1819—28), Янги Гранада республикаси президенти (1832—37), генерал. Симон Боливарнинг сафдоши. Америкадаги испан мустамлакалари мустақиллиги учун олиб борилган уруш раҳбарларидан бири (1810-26).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил