Frank davlati

Франк давлати — илк ўрта асрларда Ғарбий Европадаги давлат (В аср охири —843). В аср охирида Ғарбий Рим империясининг Галлия вилоятини Хлодвиг И раҳбарлигидаги франклар томонидан босиб олиниши жараёнида вужудга келган. Буюк Карлнинг ҳарбий юришлари натижасида ўз таркибига Ғарбий Европанинг деярли бутун қисми ва Марказий Европанинг бир қисмини киритган. Франк давлатини меровинглар (751 йилдан), каролинглар (800 йилдан императорлар) сулолалари бошқарган. 843 йилдаги Верден битимига кўра, Франк давлати (уч қисмга бўлиниб кетди) ҳудуди Буюк Карлнинг набиралари томонидан ўзаро тақсимлаб олинган, хусусан, Лотарга Италия ҳудуди, Рейн ва Рона дарёлари буйидаги ерлар (кейинчалик Лотарингия) теккан. Карл Калбошга Рейннинг ғарбидаги ерлар ва Людовикка Рейннинг шарқидаги ерлар берилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |