Буюк ко’чишлар бошланишига қадар герман қабилаларига мансуб франклар Рейн дарёси қуйи оқимидаги ҳудудларда яшаганлар. Франклар готлар ва лангобардлар каби ҳайвон терисидан эмас, матодан кийим- бош кийишган ва соч-соқолларини олиб юришган. Уларда фақат қирол оиласига мансуб кишилар узун сочда юришган.Франклар - Қуйи ва Ўрта Рейн бўйларида милодий ИИИ асрда яшаган қабилалар иттифоқига бирлашган герман қабилалари гуруҳи (хамавлар, бруктерлар, усибетлар, тенктерлар, сугамбрлар ва бошқалар). Адабиётларда 2 гуруҳга бўлинган. 1гуруҳ (ғарбий Ф.)нинг негизини сали (денгиз бўйи; келтча сал — денгиз) Ф. и ташкил этган. Улар дастлаб Эйсел дарёси бўйларида, ИВ аср ўрталарида эса Рейн дарёси соҳилларида яшаганлар. 2гуруҳ (соҳил Ф.) Рейн дарёсининг юқори қисми бўйлаб Майнгача бўлган ҳудудда яшаган. Сали Ф.и 4 а. ўртасида римликлар томонидан тормор этилган, бироқ федератлар ҳуқуқида Токсандрияда крлдирилган; 451 йил гуннларга қарши Католаун жангит қатнашганлар. В аср бошида сали Ф.и Галлиянн Соммагача эгаллаганлар. Франк давлати (В аср охири — ИХ аср ўрталари) ташкил топган. Маас ва Луара дарёлари оралиғида яшаган Ф. кейинчалик маҳаллий аҳоли билан сингиб кетиб, шим. франсуз, шунингдек, валлон элатлари таркибига, Луаранинг жан. роғида яшовчи Ф. эса, жан. франсуз (провансал) элати таркибига кирган. Рейн дарёсининг қуйи ҳавзасида яшовчи Ф. голландлар ва фламандларнинг этногенезида катта рол ўйнаган. Рейн дарёсининг ўрта оқими бўйлаб ва Маас дарёси ҳавзасида яшовчи Ф.да ўзига хос этник хусусиятлар сақланиб қолган. ФРАНКОНИЙА (Франкен) Германиядаги тарихий вилоят. Илк ўрта асрларда франклар истиқомат қилган ҳудуд, ИХ аср охири — 939 йилда Германия қироллигининг қабилавий герсогликларидан бири, кейинчалик бир неча феодал мулкларга парчаланиб кетган. Ф. номи фақат Шарқий Ф. (Майн дарёси хавзаси) учун сақланиб крлган. Унинг катта қисми 1803-йилда Бавария таркибига киритилган.