Franko
Франко - товарни кўзланган манзилга етказиб бериш шартларини ифодаловчи халқаро термин. Мазкур ҳолда, харидор Франко сўзи билан белгиланган манзилга товарларни етказиб келиш хавфи ва унга кетадиган бутун харажатлар мазкур товарлар қийматига кирганлиги боис улардан озод бўлади. Ушбу пунктгача бутун харажатлар товарни жўнатаётган томон зиммасида бўлади. "Франко" термини товарларнинг етказиб беришнинг бир қатор шартларида ўзак бўлади: ФАC (фрре алонгсиде шип), ФОП (фреэ он боард), ФКА (фреэ cарриэр), Ф.- Фабрика, Ф.- Завод, Ф.- Омбор ,(эх-фаcторй, эх-милл, эх-wареҳоусе), Ф.- қирғоқ, фреэ он қуай, эх-қуай), Ф.-причал, (эх-қуай) ва бошқалар.
Халқаро савдо фаолиятларида умум томонидан қабул қилинган атамалар мажмуаси - "Инкотермс -90 "да, йüк ташиш технологиясининг ўзгариши, хусусан, юкларни койтейнерларга ортиш ҳолларининг афзал кўрилаётгани, темир йўл вагонлари ва авто юк ортувчилари ёрдами билан кемаларда юк ташиш фаолиятининг кенгайиши туфайли, ФКА атамаси, транспорт воситаларининг юк ташишига мўлжалланган ҳамма турларида мавжуд.
Франко - товарларни етказиб бериш шартномаси деб айтилади. Халқаро денгиз ва сув ҳавзаларида қатновчи кема ва улкан сув транспорт воситалари учун қо'лланиладиган термин ҳисобланади. Шартнома тузишда унда субектларнинг келишиши, я'ни ортилаётган юкларнинг харажатлари, етказилиш муддатлари ва хавфсиз ва тез етказилишига оид шартлар о'рин олган бо'лиши лозим. Бундан ташқари, Франко шартномасида сервис я'ни хизмат ко'рсатиш шартлари ва турлари ҳам ко'рсатилиб о'тилади. Юқоридаги ма'лумотга таяниб, шуни айтиш мумкинки, маанзилга товарни етказиб бериш мажбурияти товарни жо'натувчи зиммасида бо'лади, шунингдек, у харажатлардан озод бо'лади.
ЎзМЕ О'збекистон Миллий Энсиклопедияси
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |