Франшиза суғурта шартномаси шарти билан кўзда тутилган маълум миқдордан ошмайдиган зарарни, суғурталовчи тўламаслиги. Франшиза суғурталанувчи зарарни қоплашдаги шахсий иштирокининг шакли бўлиб, одатда, зарарлар нисбатан катта бўлмаганда қўлланади. Франшиза суғурта мукофотининг камайишига таъсир этади. Франшиза шартли (чегириб қолинмайдиган) ва шарциз (чегириб қолинадиган) турларга бўлинади. СҲартли франшиза — агар зарар суммаси франшиза суммасидан ошмаса, суғурталанувчи мустақил равишда зарарни қоплайди, агар зарар миқдори франшизадан ошса, зарар суғурталовчи томонидан тўла қоплаб берилади. СҲарциз франшиза — франшиза суммаси ҳар қандай ҳолатда ҳам чегириб қолинади. Франшиза суғурта суммасидан маълум фоиз ёки сумма кўринишида белгиланади.

Манба: ҳттп://www.униc.гов.уз/узб/глоссарй.пҳп (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-08-31 санасида архивланган)

Манбалар

Ҳаволалар