Франсиско Кассиани Гомес (испанча: Франcисcо Cассиани Гóмез1968-йил 22-апрелда Антиокия департаментининг Арболитес шаҳрида туғилган) — колумбиялик профессионал футболчи, 1980–2000-йилларда ҳимоячи сифатида турли клубларда тўп сурган.

Франсиско Кассиани
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Франсиско Кассиани Гомес
Таваллуд санаси 1968-йил 22-апрел (1968-04-22) (58 ёш)
Таваллуд жойи Арболетес, Колумбия
Бўйи 180
Амплуаси Ҳимоячи
Лақаби Пачо

Футболчилик фаолияти

Футболчилик фаолиятини якунлагач, Франсиско Кассиани АҚСҲдаги футбол академиясида яшаш ва ишлаш учун кетади[1].

1992-йилда у “Атлетико Жуниор” клубига кўчиб ўтади, ушбу клуб билан футболчи ўзининг профессионал фаолияти давомидаги энг яхши йилларини ўтказади. “Атлетико Жуниор” клуби билан бирга Франсиско Кассиани икки марта Колумбия чемпиони бўлади ва бу жамоада бўлганида вақти-вақти билан терма жамоага чақириб турилади. Футболчи уч марта, 1993, 1998 ва 1999-йилларда Кассиани бошқа жамоаларда - Амéриcа Cали, Аргентина Росарио Cентрал ва Депортес Қуиндио[1] клублари таркибида ижара шартномаси асосида ҳаракатланади.

1990-йилларда Франсиско Кассиани журналистларнинг унга қилган қўпол муомиласи туфайли улар билан бир неча бор муштлашади. Бундан ташқари, Андрес Эскобар ўлдирилганидан сўнг, кўплаб Жуниор футболчилари, шу жумладан Кассиани ҳам тўппонча билан машғулотларга қатнай бошлашади[1].

Франсиско Кассиани 1995-йилдан 1997-йилгача Колумбия футбол терма жамоаси сафида ўйнаган ва Кафетерос[2] клуби учун умумий бешта ўйин ўтказади. У 1995-йилги Америка Кубогида иштирок этади, ушбу мусобақада колумбияликлар учинчи ўринни эгаллаган, аммо турнир давомида Кассианининг ўзи ҳеч бир дақиқа ҳам майдонда ҳаракатланмайди[3].

Шахсий ҳаёти

Франсиско Кассиани - 1988-1992-йилларда “Атлетико Насионал” таркибида тўп суради. Шунингдек унинг акаси Геованис Кассиани (1970-йилда туғилган) ҳам Колумбиянинг ёшлар, олимпия ва асосий терма жамоалари таркибида ҳам ўйнаган[4].

Франсиско Кассиани болалигида баскетбол билан узоқ вақт шуғулланган, аммо кейинчалик барибир футболни баскетболдан афзалроқ дея танлов қилади. 1980-йилларнинг ўрталарида у “Атлетико Насионал” ёшлар жамоасига келиб қўшилади. Интернетда тарқалган ба‘зи ёлғон ма‘лумотлардан фарқли ўлароқ, аслида у ушбу жамоанинг катталар таркибида ўйнамаган. Франсиско “Cуcута Депортиво”да дастлабки профессионал дебютини ўтказади. 1990-йилда у Энвигадо клуби сафига бориб қўшилади ва ушбу билан кейинги мавсумда Колумбия чемпионатининг иккинчи дивизионида ғолиб чиқади[1].

Ютуқлари

Клубдаги совринлари
  • Колумбия чемпиони (2): 1993, 1995
  • Ғолиблар кубоги Б (1): 1991
  • Чили Чемпиони (1): 2001
  • Конмебол кубоги финалчиси (1): 1998

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Росембер Аная. „«Ё иба армадо а лос энтренамиэнтос»: Франcисcо Cассиани Гóмез“ (эс). элҳералдо.cо (2018-йил 4-феврал). 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-август.
  2. ↑ „Франcисcо Cассиани“ (эн). 11в11.cом (2021). 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-август.
  3. ↑ Мартíн Табеира. „Cопа Амéриcа 1995“ (эн). Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион (2013-йил 20-июн). 2020-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-август.
  4. ↑ Cамило Зúñига. „Cристиан мантиэне вива ла династíа де лос Cассиани“ (эс). Эл Cоломбиано (2014-йил 22-сентябр). 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-август.