Франсуз Иттифоқи (франсузча: Унион франçаисе) — Франсуз мустамлака империясини ислоҳ қилиш учун Тўртинчи Франсия Республикаси томонидан тузилган сиёсий тузилма.

Франсуз Иттифоқи
  Франсия Метрополияси ва денгизорти департаментлари
  Денгизорти ҳудудлар
  Ассоциациялашган ҳудудлар

Тарихи

Франсуз Иттифоқи 1946-йил 27-октябрда Конституциянинг ВИИИ моддасига мувофиқ ташкил этилган[1]. Франсуз колониялари департаментлар ва денгиз ортидаги ҳудудларга айлантирилди, ҳудудлардаги фуқароларнинг юридик мақоми ўзгарди.

1958-йилда Бешинчи Республика тузилгач, Франсуз иттифоқи Франсуз ҳамжамиятига айлантирилди.

Таркиби

Франсуз Иттифоқи метрополия, денгизорти департаментлар, денгизорти ҳудудлар, ассоциациялашган ҳудудлар ва ассоциациялашган давлатлардан иборат эди:

Тузилмаси

Франсуз иттифоқининг тузилиши Франсия Конституциясининг 63-72-моддалари билан белгиланди. У Франсуз Иттифоқи Президенти, Франсуз Иттифоқи Олий Кенгаши ва Франсуз Иттифоқи Ассамблеясидан иборат эди.

  • Франсуз иттифоқи Президенти Франсия Республикаси Президенти эди.
  • Олий Кенгаш (Ҳаут Cонсеил) Франсия ҳукумати ва аъзо давлатлар вакилларидан иборат эди. У Франсия ҳукуматига иттифоқ билан боғлиқ масалаларда ёрдам берган.
  • Ассамблеянинг ярми (Ассемблéэ де л’Унион) Франсия метрополияси вакиллари, қолган ярми - денгизорти департаментлар, денгизорти ҳудудлар ва ассоциациялашган давлатлар вакиллари эди.

Манбалар

  1. ↑ „ФРАНСУЗ ИТТИФОҚИ • Катта Россия энсиклопедияси - электрон версияси“. олд.бигенc.ру. 2024-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 9-июн.