Ҳенри Фантин-Латоур томонидан 1872-йилда яратилган расмда Паул Верлаине (энг чапда) ва Артҳур Римбауд (чапдан иккинчи) тасвирланган.
Самуэл Беcкетт хиёбони, Париж (Франсия). 1969-йилги Адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори.
Cлауде Симон билан семинар, Cерисй (Франсия). 1985-йилги Адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори.
Замонавий франсуз адабиёти бўйича семинар: Марc Авелот, Пҳилиппе Бинант, Бернард Магнé, Cлаудетте Ориол-Боер ва Жеан Риcардоу иштирокида, Cерисй (Франсия), 1980-йил.

Франсуз адабиёти (франсузча: литтéратуре франçаисе) – одатда франсуз тилида ёзилган адабиётга нисбатан қўлланади, хусусан Франсия фуқаролари томонидан яратилган асарлар тушунилади. Шунингдек, бу атама Франсияда яшовчи, аммо франсуз тилидан ташқари мамлакатнинг анъанавий тилларида ижод қиладиган ёзувчиларнинг адабиётига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Франсуз тилида, лекин бошқа давлат фуқаролари томонидан, масалан, Белгияда, Швейсарияда, Канадада, Сенегалда, Тунисда, Жазоирда, Марокашда ва бошқа мамлакатларда ёзилган асарлар эса Франкофон адабиёти деб юритилади.

Асрлар давомида франсуз адабиёти франсуз халқи учун миллий фахр бўлиб келган ва Европа адабиётининг энг таъсирчан йўналишларидан бири ҳисобланган[1][2]. Франсия адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари сони жиҳатидан мамлакатлар орасида биринчи ўринда туради.

Франсуз адабиётининг энг қадимий намуналардан бири – Роланд ҳақида қўшиқ бўлиб, у „чансонс де гесте“ деб номланувчи эпик шеърлар туркумининг биринчи йирик асари ҳисобланади[3].

Франсуз тили лотин тилидан келиб чиққан, асосан келт ва франк тилларининг таъсирига учраган роман тилидир. ХИ асрдан бошлаб ўрта аср франсуз тилида ёзилган адабиёт Ғарбий Европадаги энг қадимий халқ тилидаги (лотинча бўлмаган) адабиётлардан бири сифатида шаклланди ва бутун қитъа бўйлаб Ўрта асрларда адабий мавзуларнинг муҳим манбаига айланди.

ХИВ асрда Италиядаги халқ тилидаги адабиётнинг юксалиши билан франсуз адабиётининг Европадаги нуфузи қисман пасайган бўлса-да, ХВИ асрда Франсия адабиёти катта ижодий ривожланиш даврини бошдан кечирди. Эски тартибнинг сиёсий ва бадиий дастурлари орқали ХВИИ асрга келиб франсуз адабиёти Европа адабиётида устун мавқега эга бўлди.

ХВИИИ асрда франсуз тили Ғарбий Европанинг (қисман Америкада ҳам) адабий лингуа франкаси ва дипломатик тили бўлди. Франсуз адабиёти барча Европа ва Америка адабий анъаналарига чуқур таъсир кўрсатди, шу билан бирга ўзи ҳам бошқа миллий анъаналардан кучли таъсир олди. Африка ва Узоқ Шарқ орқали франсуз тили Европадан ташқаридаги маданиятларга кириб борди. Бу жараён франсуз адабий тажрибасини бойитиб, бугунги кунда уни янги шакллар ва йўналишлар билан тўлдирмоқда.

Эски тартибнинг аристократик идеаллари („ҳоннêте ҳомме“), инқилобдан кейинги Франсиянинг миллатчилик руҳи ҳамда Учинчи Республика ва замонавий Франсиянинг оммавий таълим ғоялари таъсирида франсузлар ўз адабий меросига чуқур маданий боғлиқлик ҳосил қилдилар. Бугунги кунда Франсия мактабларида роман, драма ва шеъриятни (кўпинча ёдлаб ўрганиш шаклида) ўрганишга катта эътибор берилади. Адабиёт санъати давлат томонидан кенг қўллаб-қувватланади, адабий мукофотлар эса муҳим маданий воқеа сифатида оммавий ахборот воситаларида ёритилади. Франсия академияси ва Франсия институти мамлакатнинг муҳим тилшунослик ва бадиий институтлари ҳисобланади. Франсуз телевидениеси ёзувчилар ва шоирларга бағишланган кўплаб кўрсатувларни эфирга узатади (улардан бири Апостропҳес адабиёт ва санъатга оид ҳафталик ток-шоу бўлиб, Франсияда энг кўп томоша қилинган кўрсатувлардан бири бўлган). Адабиёт франсуз халқи учун ниҳоятда муҳим бўлиб, уларнинг миллий ўзлигини шакллантиришда асосий ўрин тутади[4].

2022-йил ҳолатига кўра, Франсиядан 15 нафар адиб адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган бўлиб, бу бошқа ҳар қандай мамлакат ёзувчилари, шоирлари ва эссенависларидан кўпроқдир. 1964-йилда Жеан-Паул Сартре адабиёт бўйича Нобел мукофотига лойиқ деб топилган, бироқ у мукофотни қабул қилишдан бош тортган. Бунга сабаб қилиб у шундай деган: „Жеан-Паул Сартре“ деб имзо чекиш билан „Жеан-Паул Сартре, Нобел мукофоти соҳиби“ деб имзо чекиш бир хил нарса эмас. Ёзувчи ўзини муассасага айлантиришга йўл қўймаслиги керак, ҳатто бу энг шарафли шаклда амалга оширилса ҳам.[5]"

Франсиянинг адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари

ХХ асрнинг аксар қисмида франсуз муаллифлари бошқа ҳар қандай давлат вакилларига қараганда кўпроқ Адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлганлар[6]. Қуйида Адабиёт бўйича Нобел мукофотини олган франсуз ёки франсуз тилида ижод қилган муаллифлар рўйхати келтирилган:

Манбалар

  1. ↑ Френч литературе (Wайбаcк Мачине сайтида Април 19, 2016, санасида архивланган) Дисcовер Франcе
  2. ↑ Романcе лангуагес анд литературес: wҳй студй Френч ? (Wайбаcк Мачине сайтида Април 19, 2012, санасида архивланган) Университй оф Мичиган
  3. ↑ „Интернет Ҳисторй Соурcебоокс“. соурcебоокс.фордҳам.эду. 2020-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-март.
  4. ↑ Рогер Cоҳен, "Тҳе Медиа Бусинесс; Боокс Стар он ТВ, бут Онлй ин Франcе" (Wайбаcк Мачине сайтида Жулй 25, 2016, санасида архивланган), Тҳе Неw Ёрк Тимес, Септембер 10, 1990.
  5. ↑ „Сайинг 'Но тҳанкс' то Нобел | Неwс | ал Жазеэра“. 2016-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 30-июл.
  6. ↑ Натионал Литературе Нобел Призе шарес 1901–2009 бй cитизеншип ат тҳе тиме оф тҳе аwард (Wайбаcк Мачине сайтида Аугуст 5, 2014, санасида архивланган) анд бй cоунтрй оф биртҳ (Wайбаcк Мачине сайтида Аугуст 5, 2014, санасида архивланган). Фром Ж. Счмидҳубер (2010), Эволутион оф Натионал Нобел Призе Шарес ин тҳе 20тҳ Cентурй (Wайбаcк Мачине сайтида Марч 27, 2014, санасида архивланган) ат арХив:1009.2634в1 (Wайбаcк Мачине сайтида Април 15, 2016, санасида архивланган)

Ҳаволалар