Fransuz imo-ishora tili
Франсуз имо-ишора тили (франсузча: лангуэ дес сигнес франçаисе, ЛСФ) — Франсия ҳамда Швейсариянинг франсуззабон қисмларида яшовчи эшитиш қобилияти чекланган ва қулоғи оғир инсонларнинг имо-ишора тили. Этҳнологуэ нашри маълумотларига кўра, ушбу тилдан она тили сифатида фойдаланувчилар сони 100 000 нафарни ташкил этади.
| Франсуз имо-ишора тили | |
|---|---|
| Мамлакатлар | Франсия, Швейцария |
| Тил оиласи | Франсуз имо-ишора тиллари оиласи |
| Тил кодлари | |
Франсуз имо-ишора тили Нидерландия имо-ишора тили, Фламанд имо-ишора тили, Белгия-франсуз имо-ишора тили, Ирланд имо-ишора тили, Америка имо-ишора тили, Квебек (Франсуз-Канада номи билан ҳам танилган) имо-ишора тили, Бразилия имо-ишора тили ҳамда рус имо-ишора тили билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, қисман уларнинг шаклланишига асос (аждод тил) бўлиб хизмат қилган.
Тарихи

Франсуз имо-ишора тилининг яратилиши тез-тез ва янглиш тарзда Чарлес-Мичел де л’Éпéэ (л’аббé де л'Éпéэ) фаолияти билан боғланади. Аслида эса, унинг ушбу тайёр ва мавжуд тилни мутлақо тасодифан кашф этгани айтилади; ёмғирдан қочиш учун яқин атрофдаги уйлардан бирига кирган аббат у ерда эшитиш қобилияти чекланган эгизак опа-сингилларга дуч келади. Уларнинг ўзаро ҳамда Париждаги карлар ҳамжамияти билан мулоқот қилишда фойдаланадиган тилининг бойлиги ва мураккаблиги аббатни ҳайратда қолдиради. Шундан сўнг, аббат ҳозирда „Эски франсуз имо-ишора тили“ деб номланувчи ушбу тилни ўрганишга киришади ва вақт ўтиб карлар учун бепул мактаб ташкил этади. Бу мактабда у ўз ўқувчиларига ўқиш ва ёзишни ўргатиш мақсадида „методик ишоралар“ деб номланган тизимни ишлаб чиқади. Якунда аббат ўз тизимининг оммавий намойишларини (1771–1774-йиллар) ташкил этишга муваффақ бўлади; ушбу намойишлар бутун қитъадан педагоглар ва таниқли шахсларни жалб этиб, эшитиш қобилияти чекланган инсонларга ҳам, айниқса, имо-ишоралар ёрдамида таълим бериш мумкинлиги ҳақидаги ғоянинг оммалашишига хизмат қилди.
Чарлес-Мичел де л’Éпéэ томонидан яратилган методик ишоралар ўзи ўрганган имо-ишора тили сўзлари ҳамда ўзи ўйлаб топган баъзи грамматик атамаларнинг қоришмасидан иборат эди. Ушбу бирикиш натижасида юзага келган сунъий тил ҳаддан ташқари мураккаб бўлиб, ўқувчилар мулоқоти учун мутлақо яроқсиз эди. Масалан, унинг тизимида „тушунарсиз“ сўзини ҳосил қилиш учун бешта ишорадан иборат занжир („ички-тушунмоқ-мумкин-сифат-эмас“) мукаммал тарзда бирлаштирилган бир пайтда, карларнинг табиий тилида шунчаки „тушуниш-имконсиз“ деб қўя қолинарди. Франсуз имо-ишора тили аббат томонидан ихтиро қилинмаган бўлса-да, унинг карлар ҳамжамиятига қўшган энг катта ҳиссаси — эшитиш қобилияти чекланган инсонларнинг фикрлаши учун оғзаки нутқ шарт эмаслигини тан олгани ҳамда бир том остида кўплаб кар ўқувчиларни жамлаш орқали ушбу тилнинг табиий ривожланишини билвосита тезлаштиргани бўлди.
Ўша даврдан бошлаб Франсия имо-ишора тили ХИХ-аср охиригача, яъни мануалист (имо-ишора тарафдорлари) ва оралист (оғзаки нутқ, лабдан ўқиш тарафдорлари) мактаблари ўртасида ўзаро зиддият юзага келгунга қадар гуркираб ривожланди. 1880-йилда Кар-соқовлар бўйича ўқитувчиларнинг Милан халқаро конгресси йиғилиб, унда оралистлик анъанасига афзаллик бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Вақт ўтиши билан имо-ишора тилидан фойдаланиш гапиришни ўрганишга тўсқинлик қилувчи омил сифатида кўрилди ва шу сабабли дарсхоналарда тақиқланди.
Франсияда ушбу вазият 1970-йилларнинг охиригача ўзгаришсиз қолди; айнан шу даврга келиб карлар ҳамжамияти имо-ишора тилининг кенгроқ тан олиниши ва икки тилли таълим тизими жорий этилиши учун кураша бошлади. 1991-йилда Миллий ассамблея кар болалар таълимида франсуз имо-ишора тилидан фойдаланишга расман рухсат берувчи Фабиус қонунини қабул қилди. 2005-йилда эса франсуз имо-ишора тилини тўлақонли мустақил тил сифатида тан олувчи қонун тасдиқланди[1].
Алифбоси
Франсуз дактил алифбосидан ҳам франсуз имо-ишора тилидаги ишораларни бир-биридан фарқлаш, ҳам имо-ишора билан гапириш жараёнида франсузча сўзларни матнга киритиш учун фойдаланилади.
Манбалар
- ↑ „Артиcле Л312-9-1“. Легифранcе.гоув.фр. 2017-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 19-октябр.
Ҳаволалар
- Тҳе ЛСФ wикибоок (франсузча)