Франз Лисзт (22-октябр 1811 – 31-июл 1886), Венгриялик бастакор, пианиночи, дирижёр, педагог ва мусиқа жамоат арбоби. Будапешт Мусиқа академиясининг асосчиси (1875-йилдан президенти). 6 ёшидан отасидан пианино чалишни ўрганиб, 9 ёшидан консерт бера бошлаган. Виртуоз пианиночи сифатида 1847-йилгача жадал консерт фаолияти билан шуғулланиб, бутун Европа мамлакатларида гастролда бўлган. Фортепиано ижрочилигининг буюк ислоҳотчиси Лисзт ўзининг артистик жўшқинлиги, табиий куч ва бетакрор маҳорати билан тингловчиларни ром қилган. 1847—61-йилларда Веймар саройи капелмейстери бўлиб, кўпроқ композиторлик ижоди билан шуғулланган. Лизст ижодида романтизм ғоялари акс этган. Теран мусиқий образларни муайян адабиёт, тасвирий ва ҳатто ҳайкалтарошлик санъати мавзулари билан ўзаро узвий боғлиқлиги, асар мазмунини фалсафий умумлаштириш Лизст ижодига хосдир. У бир қисмли дастурли симфоник поэма жанрини ҳамда монотематизм (бутун асар давомида битта, ривожланиш жараёнида тобора ўзгариб борувчи куйга асосланиш) принсипини кашф этиб, мавзули-дастурли чол-ғу мусиқаси асосларини яратган. Жами 1200 га яқин асар муаллифи. Улардан „Фауст – симфония“ (Гёте асари асосида, 1857), "Дантенинг „Илоҳий комедия“сига симфония" (1857), „Тассо“ (1854), „Прелюдлар“ (1854), „Мазепа“ (1851), „Прометей“ (1855) каби симфоник поэмалари, 2 та фортепиано консерти (1849-56, 1839-61), 3 тўпламдан иборат „Зиёрат йиллари“ номли фортепиано асарлари, романслари, венгер халқ оҳанглари (вербункош услуби, чардаш рақси усуллари) заминида яратилган 19 та вен-герча рапсодияси (1847-85), „Венгрия“ (1854) симфоник поэмаси, фортепиано учун „Венгер тарихий манзаралари“ (1886) ва бошқа машҳур. Будапешт Олий мусика мактаби Лизст номида.[1]

Франз Лисзт
Liszt 1843-yilda
Лисзт 1843-йилда
Умумий маълумот
Таваллуди 22-октябр 1811-йил
Доборжáн, Венгрия қироллиги
Вафоти 31-июл 1886-йил(1886-07-31)
(74 ёшда)
Байреутҳ, Германия
Турмуш ўртоғи
Имзоси
Файл:Лисзтъс сигнатуре (транспарент).пнг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил