Frappe qahvasi
Фраппе қаҳваси (фран: фраппé-совутилган) — сутли кўпик билан қопланган юнонда келиб чиққан совуқ қаҳва ичимлиги.
Ичимлик кўпинча франсуз фраппе номи (фран ― „муз бўлакларида совутилган“, фраппер ― уруш) ва гранит деб номланган Америка ичимлигининг бир тури билан боғлиқ[1].
Ичимлик тарихи
1957 йилда Салоника халқаро савдо ярмаркасида Нестле вакили Яннис Ризос болалар учун янги шоколадли ичимликни тақдим этди, сутни шоколад билан шайкерда аралаштириш етарли эди. Дрицаснинг қўл остидаги ходими Димитриос Вакондиос танаффус пайтида, эрийдиган қаҳва тайёрлаш йўлини қидириб, ҳеч қаердан иссиқ сув тополмай, уни совуқ сув билан шакар ёрдамида аралаштиришга қарор қилди. Қаҳва, шакар ва сувни шу тарзда аралаштириб, тарихдаги биринчи фраппе қаҳвасини тайёрлади[2].
Тайёрлаш услуби
Фраппе қаҳваси шейкер ва миксер ёрдамида шакар, оз миқдорда сув ва бир ёки икки порция қаҳвани, копик ҳосил бўлгунича кўпиртириб тайёрланади. Ичимлик совуқ сув, муз ва сут қўшиб шиша стаканда берилади.
Турли хил вариантларда фраппе турли ликёрлар[3], шоколад ва музқаймоқ билан тайёрланиши мумкин.
Манбалар
- ↑ Тҳе Милwаукеэ Жоурнал (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-10-06 санасида архивланган) (ингл.)
- ↑ 1957 Интернатионал Траде Фаир ин Тҳессалоники (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-05-02 санасида архивланган)
- ↑ „www.фридайс.гр/ФоодМену.аспх?C=75“ (деадлинк). 2020-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 1-март. (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-01-09 санасида архивланган)