Фред Отт аксаси
Фред Отт аксаси ёки Фред Отт. Аксириш (инглизча: Фред Отт'с Снеэзе / Эдисон Кинетосcопиc Реcорд оф а Снеэзе) — америкалик кинемотография технологиялари ихтирочиси Уилям Диксон томонидан олинган кичикметражли овозсиз филм. АҚСҲ Конгресси Кутубхонасидаги энг эски кинолента ҳисобланади. Филмда, америкалик ихтирочи Томас Алва Эдисоннинг қўлида ишловчи киномеханик — Фред Отт тасвирга туширилган. Ушбу кичикметражли филм премераси АҚСҲда 1894-йилнинг 9-январ куни намойиш этилган. Ушбу кичик филмни суратга олиш ишлари 1893-йилда Ню-Жерси штатининг Вест-Оранжида, Эдисоннинг шахсий студиясида олинган. Филмда Фред Отт тамаки кукунини ҳидлаб аксиргани акс эттирилган. Филм муаллифлик ҳуқуқлари Уилям Диксонга тегишлидир.
| «Фред Отт аксаси» | |
|---|---|
|
| |
| Режиссёр(лар) | Уилям Диксон |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Уилям Диксон |
| Ролларда | Фред Отт |
| Монтажёр(лар) | Уилям Ҳейз |
| Студия | «Эдисон» |
| Премера санаси |
1894-йил, 9-январ |
| Давомийлик | 4 секунд |
| Мамлакат |
|

Манбалар
- Филм Эссентиал Филмс сайтида (Wайбаcк Мачине сайтида 2-июл 2012-йил санасида архивланган)
- Филм Конгресс сайтида