Фреэбирд Аирлинес (юридик номи: Ҳüркуş Ҳава Ёлу Таşıмаcıлıк ве Тиcарет А.Ş.) – Гöзен Ҳолдинг шўба корхонаси бўлиб, Туркия ва Малтада рўйхатдан ўтган халқаро авиакомпания. Асосан Европа мамлакатларига эътибор қаратган ҳолда, у турли дам олиш йўналишларига мунтазам ва чартер рейсларини амалга оширади. Авиакомпаниянинг асосий базаси Анталия аэропорти ҳисобланади[1].

Фреэбирд Аирлинес
ИАТА ИCАО Идентификатори
ФҲ ФҲЙ ФРЕЭБИРД АИР
Ташкил топган 2000 (25 йил аввал) (2000)
Ҳаво тугуни Анталия аэропорти, Бодрум аэропорти, Даламан аэропорти
Фокус шаҳарлари Берлин, Кёлн, Дусселдорф, Лондон
Шўба корхоналари Фреэбирд Аирлинес Эуропе
Парк ҳудуди 14
Парвоз йўналишлари 100
Эгаси Гöзен Ҳолдинг
Бош қароргоҳи Истанбул, Туркия

Тарихи

Фреэбирд Аирлинес 2000-йилда ташкил этилган ва ўзининг илк тижорий парвозини 2001-йил 5-апрелда амалга оширган. Дастлаб учта МcДоннелл Доуглас МД-83 самолёти билан иш бошлаган авиакомпания ўз фаолиятини кенгайтирди ва 2025-йил ҳолатига кўра, 14 та Аирбус А320 самолётидан иборат флоти билан 100 дан ортиқ аэропортларга парвозларни амалга оширмоқда.

Авиакомпания Туркия ва Малта авиация маъмурлари томонидан сертификатланган 14 та Аирбус А320 самолётидан фойдаланади. Ушбу самолётлар 180 йўловчига мўлжалланган ва асосан Европадаги туристик йўналишларга хизмат кўрсатади.

2019-йилда Малтада алоҳида Авиаоператор сертификати (АОC) остида Фреэбирд Аирлинес Эуропе шўба корхонаси ташкил этилди. Ушбу бўлинма учта Аирбус А320 самолётини бошқаради ва Европа Иттифоқи ичидаги парвозларга ихтисослашган.

Фреэбирд Аирлинес 2002-йилда ИСО 9001:2000 сертификатини олган биринчи турк авиакомпанияси бўлди, кейинчалик 2006-йилда ИОСА (ИАТА Операцион хавфсизлик аудити) рўйхатидан ўтган биринчи турк чартер авиакомпаниясига айланди[2].

Фреэбирд Аирлинес Эуропе

9Ҳ-ФҲА Аирбус А320 самолёти

Фреэбирд Аирлинес Эуропе (ИАТА: МИ, ИCАО: ФҲМ, идентификатори: ЭУРОБИРД) – Малтада жойлашган чартер авиакомпанияси ва Фреэбирд Аирлинес шўба корхонаси. Европанинг машҳур дам олиш масканлари бўйлаб чартер рейсларини амалга оширади[3].

Ушбу авиакомпания 2018-йилда ташкил этилган ва 2019-йил 20-февралда Малта Фуқаро авиацияси дирексиясидан (ТМ-CАД) парвоз қилиш ҳуқуқини олган[4].

Авиапарки

Фреэбирд Аирлинес флотидаги ҳар бир Аирбус А320 самолётининг думи ўзига хос рангга бўялган.

Фреэбирд Аирлинес ва унинг шўба корхонаси жами қуйидаги самолётларни бошқаради[5]:

Авиакомпания ливейраси ўзига хос бўлиб, ҳар бир самолётнинг дум қисми турли хил ёрқин рангларга бўялган.

Парвозлар тармоғи

Фреэбирд Аирлинес асосан Европа бўйлаб мавсумий чартер ва мунтазам рейсларни амалга оширади. Мунтазам парвозлар тармоғига Берлин, Кёлн/Бонн, Дусселдорф, Франкфурт, Гамбург ва Мюнхен каби Германиянинг йирик аэропортлари киради. Чартер парвозлари эса Испания, Белгия, Буюк Британия, Эстония, Дания, Греция ва Чехия каби давлатларни қамраб олади[6].

Авиакомпаниянинг асосий операцион базалари: Анталия аэропорти, Даламан аэропорти ва Бодрум аэропорти.

Йўналишлари

2025-йил июл ҳолатига кўра, авиакомпания қуйидаги манзилларга парвозларни амалга оширади:

Фреэбирд Аирлинес парвозлар тармоғи
Давлат Шаҳар Аэропорт Тури
Belgiya bayrogʻi Белгия Бруссел Бруссел аэропорти Чартер
Ispaniya bayrogʻi Испания Фуэртевентура Фуэртевентура аэропорти Чартер
Polsha bayrogʻi Полша Варшава Варшава Шопен аэропорти Чартер
Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия Борнмут Борнмут аэропорти Чартер
Estoniya bayrogʻi Эстония Таллин Таллин аэропорти Чартер
Slovakiya bayrogʻi Словакия Братислава М. Р. Šтефáник аэропорти Чартер
Chexiya bayrogʻi Чехия Прага Вацлав Гавел аэропорти Чартер
Daniya bayrogʻi Дания Копенгаген Копенгаген аэропорти Чартер
Olmoniya bayrogʻi Германия Берлин Берлин Бранденбург аэропорти Мунтазам
Olmoniya bayrogʻi Германия Франкфурт Франкфурт аэропорти Мунтазам
Olmoniya bayrogʻi Германия Мюнхен Мюнхен аэропорти Мунтазам
Olmoniya bayrogʻi Германия Гамбург Гамбург аэропорти Мунтазам


Манбалар

  1. ↑ Диреcторй: Wорлд Аирлинес. Флигҳт Интернатионал (2007-йил 3-апрел), с. 84.
  2. ↑ „Милестонес“. Фреэбирд Аирлинес. Қаралди: 2025-йил 3-июл.
  3. ↑ „Фреэбирд Эуропе Стартед Оператионс Wитҳин тҳе ЭУ“. Фреэбирд Аирлинес. Қаралди: 2025-йил 11-декабр.[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Аир Оператор Cертифиcате Ҳолдерс“. Транспорт Малта Cивил Авиатион Диреcторате. Қаралди: 2025-йил 11-декабр.
  5. ↑ „Оур Флеэт“. Фреэбирд Аирлинес. Қаралди: 2025-йил 11-декабр.
  6. ↑ „Флигҳт Лист“. Фреэбирд Аирлинес. 2023-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 11-декабр.

Ҳаволалар