„Фреэстйлер“ (таржимаси „Эркинуслубчи“) — „Бомфунк МC'с“ фин ҳип ҳоп гуруҳи ижро этган қўшиқ. Дастлаб Финландияда 1999-йилнинг 30-октябрида гуруҳнинг „Ин Стерео“ номли дебут албомининг учинчи сингли ўлароқ чиқарилган[1]. 2000-йилнинг февралида эса халқаро миқёсда эълон қилинган. „Фреэстйлер“ қўшиғи Финландия сингллар хит-парадида тўртинчи поғонагача кўтарилган, ўндан ошиқ мамлакатда, жумладан, Австралия, Германия, Италия ва Янги Зеландия хит-парадларида энг юқори поғонага кўтарилган. Шунингдек, ашула Дания, Исландия, Ирландия ва Буюк Британия хит-парадларида юқори ўнталик сафидан ўрин олган.

„Фреэстйлер“
Бомфунк МC'с сингли
Ин Стерео албомидан
Чиқарилган санаси 1999-йил 30-октябр (1999-10-30)
Жанр Бреакбеат
Давомийлиги 5:06
Лейбл Эпидроме
Қўшиқ муаллиф(лар)и
Продюсер(лар) ЖС16
Бомфунк МC'с сингллари хронологияси
„Б-Бойс & Флйгирлс“
(1999)
„Фреэстйлер“
(1999)
„Отҳер Эмcеэъс“
(2000)
Клиплари
„Фреэстйлер“ (1999) ЁуТубеда
„Фреэстйлер“ (2019) ЁуТубеда

„Фреэстйлер“ қўшиғи матнида Cелине Дион ижросидаги „Мй Ҳеарт Wилл Го Он“ ҳамда „Cултуре Cлуб“ гуруҳи ижросидаги „Карма Чамелеон“ қўшиқларига истеҳзоли ишоратлар бор. Шунингдек, қўшиқ матнида ахлоқсиз тусга эга ишоратлар ҳам бор. Хусусан, „Ким ўзи у, онасини эмсин, Алиcе? Буcкингҳам Палаcеданми?“ (инглизча: Со wҳо тҳе фуcк ис Алиcе, ис ше фром Буcкингҳам Палаcе?) мисраси „Смокиэ“ гуруҳининг „Ливинг Нехт Доор то Алиcе“ қўшиғига шамадир. „Биласизми, улар бизни Деббиэ Далласни қилганидек қила олишмайди“ (инглизча: Ёу кноw тҳей cан’т ҳандле ус лике Деббиэ доэс Даллас) мисраси эса „Деббиэ Доэс Даллас“ порнографик филмига ишоратдир.

Клипи

Қўшиқ клипи Хелсинки метрополитенининг Ҳаканиэми бекатида суратга олинган. Клипда Бомфунк МC'с гуруҳи солисти Раймонд Эбанкс (Б.О. Дубб) ўйнаган персонаж МиниДисc (Сонй Wалкман МЗ-Р55) плеерида қўшиқ тинглаётган ўсмирга (Марло Снеллман) ўз плеери ёрдамида одамларни пауза қилиш, олдинга ва ортга ўтказиш қобилиятини инъом қилади. Ўсмир видео давомида ушбу қобилиятини ишга солиб одамларни ва ҳатто поездни бошқаради. Видео якунида ўсмир Эбанкс ўйнаган персонажга дучор бўлади, аммо плеери унга таъсир қилмаслигига гувоҳ бўлади. Пировардида ўсмир беихтиёр ўзини ортга қайтариб юборади ва бутун клипдаги кадрлар ортга қайта бошлайди.

2019-йил, яъни қўшиқ эълон қилинганига 20 йил тўлганида янги „Фреэстйлер“ қўшиғи учун клип суратга олинган. Клип Белград шаҳридаги Вуков Споменик бекатида суратга олинган. Унинг мазмуни илк клипникига ўхшаш бўлиб, ягона фарқ шундаки, клип қаҳрамони МиниДисc о'рнига смартфондан фойдаланади. 2019-йилги клипга Белгиянинг „Теленет“ мобил оператори ҳомийлик қилган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Бомфунк МC'с бреакбеат ҳит 'Фреэстйлер' турнс 21 еарс олд“ (инглизча). Wе Раве Ёу (2020-йил 30-октябр). Қаралди: 2022-йил 24-июл.
  2. ↑ „Легендарисче Фреэстйлер ван Бомфунк МC’с ин ээн модерн жасже“ (данча). Теленет. 2021-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-июл 2022-йил.

Ҳаволалар