Френел зоналари - фазонинг берилган (Р) нуқтасидаги тўлқин амплитудасини аниқлашда ҳисоблашларни соддалаштириш учун ёруғлик тўлқин сирти бўлинадиган ҳалқасимон соҳа (зона)лари. Монохроматик ёруғлик тўлқинининг Қ манбадан Р кузатиш нуқтасига тарқалишини кўрайлик (раем). Гюйгенс — Френел принсипига кўра, Қ манбадан Р нуқтага келаётган тўлқинни қўшимча С сиртда жойлашган ҳаёлий манбалардан келаётган тўлқинлар йиғиндиси билан алмаштирилади. С сирт сифатида Қ дан келаётган сферик тўлқин сирти олинади. Бунда С сирт, ҳар бир зона четларидан Р нуктагача бўлган масофалар Х/2 га фарқланадиган ҳалқасимон зоналарга бўлинади (Х — тўлқин узунлиги). Юзлари ўзаро тент бўлган бундай зоналар Френел зоналари деб аталади. Агар С сирт ўрнига маркази О нуқтада бўлган доиравий тешикли тўсиқ қўйилса, тешикка жуфт сондаги Френел зоналари тўлиқ жойлашган ҳолда Р нук,тада қоронғилик кузатилади; тешикка тоқ сондаги Френел зоналари тўлиқ жойлашган ҳолда эса Р нуқтада тўлқин амплитудаси энг катта бўлиб, у тўсиқ умуман бўлмаган ҳолдагидан 2-марта катта бўлади (мк"б ҳолларда). Френел зоналари усули оптика, радио ва товуш тўлқинларини ўрганиш ва бошқаларда қўлланди.