Freskobaldi Jirolamo
ФРЕСКОБАЛДИ (Фресcобалди) Жироламо (1583.9.9, Феррара — 1643.1.3, Рим) — италян композитори ва орган ижрочиси. 1608-йилдан авлиё Петр ибодатхонасида (Рим) органчи. Полифония ("эркин услуб") ва фуга ривожига катта ҳисса қўшган. Италия орган мактаби асосчиси ("италиялик Бах" номига сазовор бўлган). Орган ва клавесин учун турли асарлар, мадригаллар, 2 месса ва бошқа диний асарлар ёзган. ФРИГИИ ТИЛИ Қадимги Кичик Осиёнинг шим.ғарбий қисмида яшаган, милоддан аввалги 2минг йиллик — 1минг йилликнинг бошида шу ерга кўчиб ўтган ҳиндевропа қабилалари — фригияликлар тили; ҳиндевропа тиллари оиласи таркибида алоҳида гуруҳни ташкил этади. Кичик Осиёдан топилган, 2 даврга мансуб ёдгорликлар ҳамда юнон ва рим муаллифлари асарларидаги изоҳ сўзлар орқали маълум. Қад. фригий матнлари диний ёдгорликлар ва сопол буюмларда бўлиб, милоддан аввалги ВИИИ—ИИИ асрларга мансуб (улар 200 тадан ортиқ; қад. юнон алифбосига ўхшаш ҳарфий алифбода ёзилган). Янги фригий матнлари қабртош ёзувларидан, юнонча марсиялар охиридаги қарғиш, лаънат ифодаларидан иборат. Улар 100 тадан ортиқ бўлиб, милодий ИИ—ИИИ асрларга мансуб ва юнон ёзувида битилган.
Фрескобалди Жироламонинг юнон (грек) тили, ҳиндерон тиллари, арман тили бн, шунингдек, албан тили, болтиқ ва славян тиллари билан нисбатан яқин алоқалари аникданган; ўзига хос фонетик, лексикграмматик хусусиятлари тавсиф этилган. Фрескобалди Жироламодаги ёдгорликларни тўплаш ва изоҳлаш ХИХ асрдан бошланган. Дастлабки мунтазам нашрлари америкалик У.Рамсей, англиялик У.М. Колдер ва германиялик И.Фридрихлар томонидан амалга оширилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |