Freza
Фреза (франс. фраисе) — металл ва металлмас материаллардан тайёрланган заготовкаларнинг юзаларига ишлов бериш, уларда тиш, резба ўйиш ва бошқа учун мўлжалланган кўп тиғли кесувчи асбоб. Тишлар ўйилган сиртининг шаклига қараб, силиндрик, дискли, бурчакли, торец, шаклдор; тишининг шаклига қараб, тўғри, винтли, кўп томонлама тишли; тишларининг тузилишига қараб, ўткир, қаторли; яхлит, таркибий, комплект, йиғма; маҳкамланишига қараб, ўтқазиладиган, конуссимон ва силиндрик думли; винт арикчаларининг йўналиттга бўйича чап ва ўнг ариқчали хилларга бўлинади. Ф.легирланган пўлат, тез кесар пўлат, асбобсозлик пўлатидан тайёрланади.
Ф. билан фрезалашда фреза айланма, ишлов бериладиган заготовка илгарилама ҳаракат қилади. Фрезалашнинг хомаки ва тозалаб фрезалаш усуллари бор. Хомаки фрезалашда Ф.нинг айланиши суриш йўналишига тескари, тозалаб фрезалашда бир хилда бўлади. Фрезалаш ишлари фрезалаш станогида бажарилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |