Frezalash stanogi
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (2024-11) |
Фрезалаш станоги - деталлар нинг ташқи ва ички юзалари (текис ва шаклдор юзалар), ботиқлар ва чиқиқларга, айланувчи жисм сиртларига, резба ва тишли ғиддирак тишларига фреза ёрдамида кесиб ишлов берувчи станок. Фрезалаш принсипи ХВИ асрда Леонардо да Винчининг думалоқ эгов кўринишидаги фрезанинг эскизини чизишидан пайдо бўлган. 1665-йилда Пекинда айланувчи эгов ўрнатилган станок курилганлиги маълум. Ҳозирги замон Фрезалаш станогининг нусхалари ХИХ асрда вужудга кела бошлаган.
Вазифаси ва тузилишига қараб Фрезалаш станоги бир неча хилга бўлинади.
Универсал Фрезалаш станоги консолли, шпинделининг ўқи горизонтал жойлашган бўлиб, унда фреза оправкасини тутиб турадиган осма бўлади. Турли хил фрезалар билан ишлайди. Станокдаги буриладиган стол бўйлама, кўндаланг ва вертикал йўналишдасилжийди. Горизонтал Фрезалаш станоги универсал Фрезалаш станогига ўхшайди, аммо унинг столи бурилмайди. Вертикал Фрезалаш станоги шпиндели ўқининг вертикал жойлашиши билан горизонтал ва универсал Фрезалаш станогилардан фарқ қилади. Бўйлама Фрезалаш станоги йирик габаритли заготовкаларга ишлов беришга мўлжалланган. Андаза билан ишлайдиган Фрезалаш станоги турли текис профиллар (андозалар, кулачоклар ва бошқалар)га ёки андаза (модел) бўйича фазовиймураккаб юзаларга ишлов бериш учун хизмат қилади. Резба Фрезалаш станоги тароқсимон, дискли, червякли, бармоқли фрезалар ёки махсус резба каллаклари ёрдамида ташқи ва ички резбалар чиқариш учун мўлжалланган. Шпонка Фрезалаш станогидан шпонка арикчалари очишда фойдаланилади. Бунда айланувчи фреза илгариламақайтма ҳаракат қилади; бир ва кўпшпинделлибўлади. Карусел Фрезалаш станоги қуйма, болғаланган ва штампланган заготовкаларга торец фрезалари билан ишлов бериш учун хизмат қилади. Б а рабанли Фрезалаш станоги айни пайтда заготовканинг икки торец юзасини фрезалаш, ариқчалар очиш учун мўлжалланган. Саноатда дастур билан бошқарилувчи турли Фрезалаш станоги лари қўлланади.
Ёғоч ишлаш Фрезалаш станогида фреза маҳкамланадиган айланувчи вертикал шпиндел мавжуд. Ундан заготовкаларни кесиб ишлашда фойдаланилади. Оддий, карусел (бир ва икки шпинделли) ва андаза билан ишлайдиган хиллари бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |