Fridtjof Nansen
Фридтжоф Нансен (1861-йил, 10-октябр – Кристиания (ҳозирги Осло) яқинида – 1930.13.5) – норвег сайёҳи, океанограф, жамоат арбоби. 1880—82 йилларда Кристиания университетида ўқиган. 1897-йилдан ўша университетда зоология профессор, Петербург Фанлар академияси фахрий аъзоси (1898). 1888-йилда биринчи бўлиб чанғида Гренландиянинг жанубий қисмини кесиб ўтиб, унинг ички раёнлари бутунлай муз билан қопланганлигини аниқлади. 1893-йил махсус қурилган „Фрам“ кемасида Шимолий қутбни забт этиш мақсадида йўлга чиқади ва Шпицберген о.гача етиб борди. 1895-йилда Н. экспедиция қатнашчиси Ф. Я. Иогансен билан „Фрам“ни тарк этиб, илмий тадқиқот ўтказиш учун қутб томон юрди, лекин 86°14’ шаҳрик.дан орқага қайтишга мажбур бўлди.
| Фридтжоф Нансен |
|---|
„Фрам“да океанографик, метеорологик кузатувлар олиб борилди, Шимолий Муз океани саёз эмаслиги аниклан-ди, сузиб юрган музлар ҳаракатига Ернинг суткалик айланиши таъсири кашф қилинди. Н. 1902-йилда Кристианияда Марказий океанографик лаборатория ташкил этди. 1913-йилда Шимолий Муз океани қирғоғи бўйлаб сузиб, Енисей дарёси қуйилиш жойигача етиб борди, ундан Шарқий Сибирнинг жанубий қисми ва Узоқ Шарққа саёҳат қилди. 1914—18 йилларда Миллатлар лигасининг ҳарбий асирлар масаласи бўйича Бош комиссари бўлган. Н. номига Арктика ва Антарктикада бир қанча объектлар қўйилган. Инсонпарварлик фаолияти учун Н.га Нобел Тинчлик мукофоти берилган (1922)[1].
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |