Фриэдрич Карл Акел (талаффузи: Фридрих Карл Акел; 5-сентябр 1871-йил, Ҳаллисте, Пернау уезди — 3-июл 1941-йил[1], Таллин) — эстониялик давлат арбоби, дипломат, шифокор.

Фриэдрич Карл Акел
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 5-сентябр 1871-йил
Ҳаллисте, Пернау уезди, Россия империяси
Вафоти 3-июл 1941-йил(1941-07-03)
(69 ёшда)
Таллин, Эстония ССР, СССР
Фуқаролиги Estoniya bayrogʻi Эстония
Миллати эстон
Сиёсий партияси Христиан халқ партияси
Таълим Император Юрев университети
Дини лютерчилик

Таълими

Фриэдрич Акел Император Юрев университетида тиббиёт факултетида таҳсил олган (1892—1897), Берлин, Прага ва Леипзигда (1899—1901) малака оширган, офталмолог[2].

Шифокорлик фаолияти

Фриэдрич Акел Юрев университетининг клиникасида ассистент, Ригадаги офталмология клиникасида ва Варшавадаги Ужаздоwски касалхонасида шифокор бўлган. 1902—1904-йиллар ва 1905—1912 йилларда Ревалда офталмолог, 1904—1905-йилларда рус-япон уруши фронтида шифокор бўлган. 1907-йилда хусусий клиникага асос солган эстониялик шифокорлардан бири бўлган. Фриэдрич Акел Таллин шаҳар думаси раиси, фахрий келиштирувчи судяси ҳам бўлган.

Сиёсатчи ва дипломат

Фриэдрич Акел Шимолий Болтиқбўйи шифокорлар иттифоқи ва Таллин халқ таълими жамияти кенгаши аъзоси, „Калев“ спорт жамияти раиси, Таллин жамғарма ва кредит уюшмаси аъзоси ва бошқаруви раиси, кейинроқ эса Таллинн Кредиитпанк (Кредитбанк) бошқаруви раис бўлиб ишлаган. 1920—1922-йилларда Эстония Евангелист Лютеран черкови консисториясининг дунёвий вице-президенти бўлган[2].

Болтиқбўйи давлатлари ташқи ишлар вазирларининг Таллиндаги конгресси (1927). Марказда Эстония ташқи ишлар вазири Акел

1922—1923-йилларда Эстониянинг Финляндиядаги элчиси. 1923—1924, 1926—1927, 1936—1938 йилларда Эстония ташқи ишлар вазири[2]. 1924-йил 26-мартдан 16-декабргача риигиванем (давлат бошлиғи) бўлган, бу лавозимда бўлганида коммунистлар давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишади (1924-йил 1- декабр), аммо тўнтариш муваффақияциз якунланган. Акел ҳукумати аъзоларидан бири, транспорт вазири Карл Карк ўлдирилган, аммо ўзи тирик қолган. 1928—1934-йилларда Швеция ва Данияда элчи, 1934—1936-йилларда Германия ва Голландияда элчи бўлган. Раҳвускогунинг (Эстония миллий мажлиси) учинчи чақириқ Риигикогу аъзоси ва олтинчи чақириқ Риигикогу депутати бўлган. 1924—1931-йилларда Эстония Олимпия қўмитаси раиси, 1928—1932-йилларда Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси[2] .

Ўлими

1940-йил 17-октябрда НКВД томонидан ҳибсга олиниб, 1941-йил 3-июлда отиб ўлдирилган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „ФРИЭДРИCҲ-КАРЛ АКЕЛ“ (эт). Ээсти Коммунисмиоҳврид 1940-1991. 2023-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-июл.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Акел, Фриэдрич“ (эт). Ээсти Энцüклопеэдиа (2012). 2017-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-июл.