Фриэдрич Ҳаек

Фриэдрич Ҳаек (1899.8.5, Вена 1992.23.3, Фрайбург) — иқтисодчи ва файласуф. Иқтисодий назариядаги Австрия мактаби анъаналарини ривожлантирган иқтисодий либерализм мактаби вакили. Вена университетини тугатган (1921). Буюк Британия, АҚСҲ, Германия ва Австрияда ишлаган. Илмий ишлари пул назарияси, иқтисодиёт фанининг методологик муаммолари, иқтисодий, ижтимоий ва тузилмавий ҳодисаларнинг ўзаро алоқадорлиги масалаларига бағишланган, кейнсчиликиинт кўпгина қарашларига эътироз билдирган. Социализм ғоялари ва амалиётини қаттиқ танқид қилган. Асосий асарлари: "Нархлар ва ишлаб чиқариш" (1931), "Қулликка йўл" (1944), "Қонун, қонунчилик ва эркинлик", 1—3 жилдлар, (1973—79) ва бошқа М. Фридмен билан ҳамкорликда Ғарб мамлакатлари иқтисодий сиёсатида неоконсерватив бурилиш илҳомчиларидан бири. Нобел мукофоти лауреати (1974, Гуннар Мйрдал билан бирга)[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Х-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-01-23 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил