Фриглар
2024-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари ва 2024-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинлари маскоти (Париж)
Cреатор Гиллес Делерис
Басед он Фригия қалпоғи

Фриглар (франсузча: [фʁиʒ]; инглизча: Пҳрйге) Париж 2024 Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларининг расмий маскотларидир[1]. Улар Франсиянинг рамзи бўлган иккита антропоморфик Фригия қалпоқлари асосида яратилган.

Тарихи

Тавсиф

Делакруа Фердинанд Виктор Эжен (1830) томонидан „Халқни бошқараётган озодлик“ асарида тасвирланган июл инқилоби (Лувр музейи). Марианна Фригия қалпоқчасини кийиб, Озодлик тушунчасини ўзида ифодалаган.

Фригия қалпоғи, одатда қизил рангдаги юмшоқ шляпа бўлиб, анъанавий равишда ҳозирги Туркияда жойлашган қадимги қироллик Фригияда озод қилинган қуллар томонидан кийилган[2]. Франсия инқилоби бошланган 1789-йилда Бастилия давлат қамоқхонасига ҳужум қилинган вақт айни шу қалпоқ кийилгандан буён, фригия қалпоқчаси озодлик рамзи сифатида, шу жумладан 1924-йил Париждаги Ёзги Олимпиада ўйинлари давомида кийилган[3]. Франсиянинг миллий тимсоли бўлган Марианна одатда фригия қалпоғини кийган ҳолатда тасвирланган[4].

Очилиш

2022-йил 14-ноябрда Париж 2024 маскотининг пайдо бўлиши билан уларни „спортга хос, зиёфатни яхши кўрадиган ва шунинг учун франсузларга ўхшайди“ деб таърифлашган[5]. Ташкилий қўмита президенти Тонй Эстангуэт турли хил ҳайвондан кўра, мазкур маскотнинг „идеал“ тарзда танланганлигини айтган ва франсузлар учун қалпоқнинг эркинлик рамзи ва турли маъноларни ифодалаши ҳақида гапирган. Унинг қўшимча қилишича, Паралимпиада ўйинлари маскотининг ногиронлиги „инклюзивликни тарғиб қилиш учун инсонларни ҳаракат қилишга ундайди“[6].

Хусусиятлари

Фриглар иккита қизил учбурчак шаклидаги антропоморф қалпоқ кўринишида тасвирланган. Уларнинг қўллари қия ҳолатда ва танасининг юқори қисмида кўрсатилган[2]. Париж 2024 эмблемаси уларнинг кўкрагидаги айлана ичига чизилган[3] ва кўзларининг ён томонида Франсия байроғи тасвирланган уч рангли ленталар билан безатилган. Бу кўриниш Франсия кокардига ҳурмат рамзи сифатида қилинган[3][7][8]. Олимпиада Фригининг оёқларида кўк кроссовка, Паралимпиада Фригида эса протез оёқ ва соғлом оёғида қизил кроссовка тасвирланган[7][9].

Ҳар бир фригга ўзига хос шахсиятга хос бўлган хусусиятлар ва таърифлар берилган. Олимпиада фриги „услубий жиҳатдан ақлли ва мафтункор жозибага эга“ бўлса, Паралимпиада фриги „базмларга ўч, беқарор ва бироз ва бироз шошқалоқ“ маскотдир[10].

Интеллектуал мулк

ХОҚ халқаро шартнома, Олимпия рамзини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Найроби шартномаси орқали Олимпия рамзларидан фойдаланиш устидан мутлақ эгалик ва назоратни қўллаб-қувватлаган[11]. Маскотлар эркинликни ифодаласа-да, улар эркин фойдаланилмаслиги ва тижорат шерикларига бутун дунё бўйлаб сотиш сингари эксклюзив ҳуқуқларни бериш орқали даромад келтириши керак. Олимпиада ўйинлари мулкининг ИП билан ҳимояланган активлари турли шаклларда бўлади:

  • Олимпия Фригининг савдо белгиси : Париж 2024 маскотлари Франсияда „Ла Пҳрйге Олймпиқуэ“ ва „Ла Пҳрйге Паралймпиқуэ“ номлари остида рўйхатга олинган савдо белгиларидир.
  • Париж 2024 маскот шиори муаллифлик ҳуқуқи : „Ёлғиз биз тезроқ борамиз, лекин биргаликда тезроқ борамиз“, чунки Олимпия ва Паралимпия Фиргларининг расмий шиори муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган.
  • Фригларнинг дизайни : Олимпия Фригларининг шакллари дизайн ҳуқуқларига тегишли. Гаага тизими ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун халқаро миқёсда Фриглар дизайнини ҳимоя қилади.

Олимпия Фриги ва Паралимпия Фригининг маскотлари фақат Олимпия дўконидаги 150 дан ортиқ товарларда (калитлар, пинлар, магнитлар, сув идишлари, болалар учун қўнғироқлар, сумкалар, бейсбол қалпоқлари, юмшоқ ўйинчоқлар ва бошқалар) тасвирланган[12].

ХОҚнинг ИП ҳуқуқларидан стратегик фойдаланиши натижасида олинган даромадлар[13] Олимпиада ҳаракати бўйича алоҳида спортчилар, ташкилий қўмиталар, МОҚ, Халқаро спорт федерациялари ва бошқа спорт ташкилотлари ўртасида қайта тақсимланади[14].

Қабул қилиниши

Франсияда маскотнинг ўйинчоқ нусхаларининг кўпчилиги „Хитойда ишлаб чиқарилган“ деган танқидларга учраган[15]. Париж 2024 брендининг директори Жулиэ Матикҳине „Доудоу эт Cомпагниэ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган юмшоқ ўйинчоқларнинг 18 фоизи Бретанда бўлади“, деб айтган[16].

Фригларни гигант „тренердаги клиторис“га[17] ўхшатишган ва уларга франсуз интернет фойдаланувчилари томонидан ле cлито натионал (миллий клиторис) лақаби берилган. Франсиянинг Либéратион газетаси буни Эйфел минорасининг анъанавий фаллик рамзидан инқилобий чекиниш сифатида эътироф этган[18].

Манбалар

  1. ↑ „Меэт Олймпиc Пҳрйге анд Паралймпиc Пҳрйге: Тҳе сторй оф тҳе Парис 2024 масcоц“ (2022-йил 14-ноябр). Қаралди: 2022-йил 14-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 О'Неилл, Шане; Черй, Самантҳа. „Ис тҳе Парис Олймпиcс 2024 масcот со wеирд ит wоркс?“ (эн-УС). Тҳе Wашингтон Пост (2024-йил 31-июл). 2024-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-август.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Cоҳен. „Wҳат аре Пҳрйгес? Эверйтҳинг то кноw абоут тҳе Парис 2024 масcот“ (эн). НБC Неwс (2024-йил 26-июл). 2024-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-август.
  4. ↑ Дарбҳамулла, Срутҳи. „Парис Олймпиcс 2024: Тҳе сторй беҳинд Тҳе Пҳрйгес, тҳе масcот“ (эн-ИН). Тҳе Ҳинду (2024-йил 22-июл). 2024-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-август.
  5. ↑ Матҳер. „Либертé, Éгалитé, Миллинерй?“ (2022-йил 14-ноябр). 2022-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-ноябр.
  6. ↑ Белам, Мартин. „Меэт тҳе Пҳрйгес: Парис 2024 Олймпиc анд Паралймпиc масcоц унвеилед“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2022-йил 14-ноябр). 2024-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-август.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Парис 2024 чоосес сймбол оф Френч Револутион ас Олймпиc масcот“ (эн) (2022-йил 14-ноябр). Қаралди: 2024-йил 6-август.
  8. ↑ „Парис 2024 Олймпиc Гамес: Эверйтҳинг ёу шоулд кноw абоут 'Пҳрйге', тҳе масcот оф тҳе суммер гамес“ (эн). Тҳе Индиан Эхпресс (2024-йил 26-июл). 2024-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-август.
  9. ↑ Cларк. „Парис 2024 Олймпиcс масcот моcкед фор ресемблинг 'гиант cлиторисес'“ (эн). Тҳе Индепендент (2022-йил 16-ноябр). 2023-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-август.
  10. ↑ „Парис 2024 Олймпиc, Паралймпиc масcоц унвеилед“. НБC Спорц (2022-йил 14-ноябр). 2023-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-ноябр.
  11. ↑ „Наироби Треатй он тҳе Протеcтион оф тҳе Олймпиc Сймбол“ (эн). www.wипо.инт. Қаралди: 2024-йил 20-август.
  12. ↑ „Тҳе Пҳрйгес – Парис 2024 Масcоц Стар ас Олймпиc Мерчандисе“ (эн). www.wипо.инт. Қаралди: 2024-йил 20-август.
  13. ↑ „Олймпиc Маркетинг Фаcт Филе 23024 Эдитион“. стиллмед.олймпиcс.cом (2024).
  14. ↑ „Тҳе ИП жоурней оф ан Олймпиc Гамес“ (эн). www.wипо.инт. Қаралди: 2024-йил 20-август.
  15. ↑ „Пҳрйгиан cап сймболисинг Френч републиc чосен ас 2024 Парис Олймпиcс масcот“. Франcе 24 (2022-йил 14-ноябр). 2024-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-ноябр.
  16. ↑ „Маде-ин-Чина 'Пҳрйгес' тойс аре сурприсе масcоц фор Парис Олймпиcс 2024“. Радио Франcе Интернатионал (2022-йил 14-ноябр). 2023-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-ноябр.
  17. ↑ Чрисафис. „Парис Олймпиc анд Паралймпиc Гамес масcоц ликенед то 'cлиторис ин траинерс'“ (2022-йил 15-ноябр). 2024-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-ноябр.
  18. ↑ Гирард. „ЖО 2024 : виве лес Пҳрйгес, лес масcоттес cлиторис қуи эн меттент плеин ла вулве“. Либéратион (2022-йил 14-ноябр). 2024-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-ноябр.

Ҳаволалар