Frik Stiven Nataniel

Стивен Натаниэл Фрик – НАСА астронавти ҳисобланади. У иккита космик кема парвозини амалга оширди : СТС-110 (2002-йил, „Атлантис“) ва СТС-122 (2008-йил, „Атлантис“), АҚШ денгиз флотида 1-даражали капитан бўлиб ҳам фаолият олиб борган.
Шахсий маълумотлари ва таълими
Стивен Фрик 1964-йил 30-сентябр, Пицбург, Пенсилванияда дунёга келган . 1980-йилда ўша штатдаги Гибсон шаҳридаги ўрта мактабни тамомлаган. 1986-йилда Ҳарбий-денгиз академиясида аэрокосмик муҳандислик бўйича бакалавр даражасини олган. 1994-йилда у денгиз ҳарбий мактабининг Олий мактабида авиация муҳандислиги фанлари магистри даражасини олган.
Уйланган. У чанғида учишни, велоспорт билан шуғулланишни ва пиёда сайр қилишни ёқтиради[1].
НАСАдан олдинги фаолияти
1986-йил май ойида, денгиз академиясини тугатгандан кейин, Фрик денгиз қўшинларга юборилди. 1988-йил феврал ойида Ҳарбий-денгиз учувчилар мактабини тамомлагандан сўнг Флорида штатидаги Сесил Фиэлд ҳарбий-денгиз базасига юборилди. Кейин эса Ф / А-18 Ҳорнет самолётларида учишни ўргана бошлади. Машғулотни тугатгандан сўнг у Ўрта ер денгизи ва Қизил денгизларда юриш қилиш чоғида „Саратоға“ самолёт ташувчисига тайинланди. 8 ойлик юришлар давомида „Чўл қалқони“ ва „Чўл бўрони“ операцияларида қатнашди. Фрик Қизил денгизда Ироқ ва Қувайтдаги нишонларга қарши 1991-йил декабр ойидан бери Монтерейдаги (Калифорния) ҳарбий-денгиз мактабида 15 ой ва Патухент шаҳридаги авиабазада яна 1 йил синов учувчилар мактабида ўқиди .Ўқишни тамомлагандан кейин, 1994-йил июн ойида Мериленд штатидаги „Патухент -Ривер“ ҳаво кучлари базасига синовчи-учувчи этиб тайинланди. Кейин у Калифорниянинг Лемур ҳаво кучлари базасига кўчирилди. Бу ерда, 1996-йилнинг апрел ойида у Фрик 27 хил турдаги самолётларда 1800 соатдан ортиқ парвоз қилган ва самолёт ташувчи кемалар палубасига 370 дан ортиқ қўнишни амалга оширган эди[2].


Космик парвозларга тайёргарликлари
1996-йил 1-майда НАСА таркибига ўн олтинчи тўпламнинг бир қисми сифатида астронавт номзоди сифатида қабул қилинган. У Генерал Спаcе Траининг (ОКП) курсида ўқишни бошлади. Курсни тугатгандан кейин, 1998-йилда у „кема учувчиси“ малакасини олди ҳамда НАСА Астронавтлар бўлимига тайинланди. Кейинчалик эса Шуттле тизимлари ва эксплуатация бўлимига тайинланган.
Космик парвозлари
- Биринчи парвоз – СТС −110 , Атлантис маршрутида 2002-йил 8-апрелдан 19- апрелгача „кема учувчиси“ сифатида олиб борди. Атлантис СТС-110 рейси сўнгги Блок ИИ модификациясининг учта ССМЕ асосий двигателининг биринчи ўрнатилишини кўрди[3]. Парвознинг асосий вазифаси Халқаро космик стансияга (ХКС) Маин Трусснинг С0 марказий қисмини, МТ мобил транспортерини етказиб бериш эди. Парвоз давомида экипаж иккита космик юришни амалга оширди: 2002-йил 11- апрелда С0 трусс қисми ўрнатилди ва 14- апрелда ССРМС манипуляторининг қувват манбаи С0 тармоғига ўтказилди. Парвоз давомийлиги 10 кун 19 соат 44 дақиқани оз ичига олди[4].

СТС-122 : Уицон Фрик билан саломлашмоқда.
- Иккинчи парвоз СТС-122 бўлган Атлантис шуттледа эди. 2008 -йил 7-февралдан 20- февралгача „кема қўмондони“ сифатида олиб борди[5]. Мақсад – Халқаро космик стансияни йиғишни давом эттириш, Европа тадқиқот модули Колумбни орбитага етказиш. Парвоз давомийлиги 12 кун 18 соат 21 дақиқани ташкил қилди[6].
Космик парвозларнинг умумий давомийлиги 23 кун 14 соат 4 минутни ташкил қилди.
Парвозлардан кейин
Техаснинг Хюстон шаҳридаги Жонсон космик тадқиқот марказида Cонстеллатион дастурида ишлаган.
Манбалар
- ↑ „Степҳен Натҳаниэл Фриcк“ (эн). астронаутих.cом. 2019-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-январ.
- ↑ „Астронаут Био: С. Фриcк (10/2010)“ (эн). жсc.наса.гов. 2017-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-феврал.
- ↑ „НАСА — НССДC — Спаcеcрафт — Детаилс“. 2016-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 12-ноябр.
- ↑ „НАСА — СТС-110“. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 12-ноябр.
- ↑ „НАСА — НССДC — Спаcеcрафт — Детаилс“. 2012-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 12-ноябр.
- ↑ „НАСА — СТС-122“. 2008-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 12-ноябр.