Fritz Albert Lipmann
Фритз Алберт Липманн (1899-йил, 6-декабр, Кенигсберг, ҳозирги Калининград — 1986) — америкалик биокимёгар. АҚСҲ Миллий Фанлар академияси аъзоси (1950-йилдан). Асосий илмий ишлари тўқималардаги моддалар алмашинувига оид. Углеводлар метаболизмида фосфатлар фосфат гурухларини йўқотиб, нисбатан оз, баъзан кўп миқдорда энергия ажратиб чиқариши мумкин. Шунга асосланиб энергияси кам ва энергияга бой фосфатлар мавжудлигини, улар ҳар қайсисининг тавсифли структурасини аниқлади. Кабутар жигаридан ферментатив реаксияларда ацил гурухларини ташишда иштирок этадиган бирикмани ажратиб олди ва унга А конформент деб ном берди (1947), унинг тузилишини текширди ва биологик ролини аниқлади. Нобел мукофоти лауреати (1953)[1].
Манбалар
- ↑ "Липман Фриц Алберт" ЎзМЕ. Л-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |