Фриз ороллари — Шимолий денгиздаги бир гуруҳ қумли ороллар, Нидерландия, ГФР ва Дания таркибида. Нидерландиядан Ютландия ярим оролгача тахминан 250 км га чўзилган бўлиб, Ғарбий, Шарқий ва Шимолий Фриз оролларига бўлинади. Материкдан ваттлар йўлаги билан ажралган. Қатор тепалар (баландлиги 20 м гача), вереекзор ва қарағай ўрмонлари бор. Резерватлар ташкил этилган. Иқлим курорта кўп.