Friz tili
Фриз тили — герман тилларининг ғарбий гуруҳчасига мансуб, Нидерландиянинг Фрисландия вилоятида, Ғарбий Фриз о.ларида ва Германиянинг Қуйи Саксония (Затерланд) ерида, Шлезвиг шим.ғарбида, Шимолий Фриз о.ларида, Гелголанд о.да тарқалган тил; асосан, оғзаки мулоқот тили сифатида қўлланади. Сўзлашувчиларнинг умумий сони Нидерландияда 400 минг, Германияда 20 минг кишидан ортиқ (ўтган асрнинг 90-йиллари).
Фриз тили лаҳжалари 3 та: ғарбий (Фрисландия), шарқий (Затерланд) ва шим. (Шлезвиг). Фрисландия шаҳарларида "шаҳар Фриз тили" варианта — нидерландия тилининг сезиларли таъсири бўлган вариант тарқалган. Генетик жихатдан кдс. инглиз тили билан узвий боғлиқ. Фриз тилининг фонологик тизимида вокализм анча ривожланган. Отларда 2 та жинс мавжуд. Кучли ва кучеиз феъллар фаркданади. Илк ёзма ёдгорликлари ХИИИ асрга мансуб. ХВИ асрдан барча расмий доираларда нидерланд тили қўллана бошлади, Фриз тили, асосан, оғзаки муомала тилига айланди. Кейинги ўн йилликларда Нидерландия мактабларида Фриз тили изчил равишда укатила бошлади, кўплаб адабиётлар, даврий матбуот нашр этилди. Ёзуви лотин графикаси асосида.[1]
Манбалар
- ↑ "Фриз тили" ЎзМЕ. Ф-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-05 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |