Фруктоза

Фруктоза (лотинча фруcтус — мева), левулоза, C6Ҳ12О6 — ширин таъмли рангсиз кристалл модда. Қайнаш температураси 102—104°; сувда эрийди. Фруктоза — моносахарид, кўпчилик меваларда, мас, помидор, олма, асалда (50%) эркин ҳодда учрайди; олиго ва полисахаридлар таркибига киради. фруктоза фосфатлари (фруктоза1,6 дифосфат, фруктоза6фосфат) фотосинтез қоронғи фазасида (Келвин сикли), метаболизм жараёнида (гликолиз, спиртли бижиш) ва углеводлар биосинтезида ҳосил бўладиган оралиқ бирикмалардир.

Фруктоза — қимматли озиқ-овқат маҳсулоти, организмга яхши сингийди; мевадан, сахароза ва инулиннн гидролизлаб, шунингдек, Дглюкозага ишқор таъсир эттириб олинади. Фруктозанинг фураноза (табиий) шаклидан ташқари очиқ кетон ва бошқа таутомер шакли ҳам маълум. Фруктоза озиқовқат саноати ва тиббиётда қўлланади. Фруктоза1,6дифосфат — шок ҳолатида ва юрак касалликларида ишлатилади.