Фтабатей симей (тахаллуси; асл исмшарифи Хасегава Тацуноске) (1864.28.2, Токио 1909.10.5, Сингапур) — япон ёзувчиси. Япон танқидий реализми ва ҳозирги япон адабий тили асосчиси. Токио чет тиллар институтининг рус бўлимида ўқиган. Ф.С. ижодига рус адабиёти катта таъсир кўрсатган. "Романнинг умумий назарияси" (1886) асарида Ф.С.нинг санъат моҳиятига, адабиётнинг ижодий методи бўлмиш реализмга қарашлари баён этилган. "Сузаётган будут" (1887—88) романида янги буржуа воқелигидан кўнгли қолган "ортиқча киши" образи тасвирланган. "Унинг қиёфаси" (1907), "Оддий одам" (1907) каби романлари хам бор.