Фталат ангидрид, С8Н4О3 -Фталат (ортофталат) кислота ангидриди; рангсиз кристаллар. Мол. м. 148,11. Суюқланиш температураси 130,8°, қайнаш температураси 284,5°, зичлиги 1527 кг/м3. Фталат ангидрид сувда жуда оз (25° да 0,6%), спиртда, углерод сулфидда яхши эрийди. Қайноқ сув таъсирида гидролизланиб офталат кислотага айланади. Конденсатланиш реаксияларига осон киришади. Фталат ангидрид нафталин, шунингдек, оксилолни ҳаво кислороди ёрдамида газ фазада катализатор иштирокида оксидлаш йўли бн олинади. Органик бўягичлар, алкид смолалар, пластификаторлар ва бошқа муҳим саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланади.