Ftalat kislotalar
Фталат кислоталар, бензол дикарбон кислоталар, C6Ҳ4(CООҲ)2— ароматик қаторнинг 2 асосли карбон кислоталари. 3 та изомер ҳолида мавжуд: ор/иофталат ёки тўғридантўғри фталат кислота (суюқланиш температураси 200°); метафталат ёки изофталат кислота (суюқланиш температураси 348°); напафтппат ёки терефталат кислота (суюқланиш температураси 425°). Фталат кислоталар — амалий жиҳатдан сувда эримайдиган кристалл моддалар. О. Фталат кислоталар саноатда фшалат ангидрид ҳолида олинади. О. Фталат кислоталарнинг ўрта эфирлари қайнаш температураси юқори бўлган мойсимон суюқликлар, пластификаторлар, манометр суюқликлари, вакуум насосларнинг ишчи суюқликлари сифатида ишлатилади. Фталат кислоталарнинг муҳим ҳосилаларидан диметилтерефталат полиэтилентерефталат синтезида қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |