Ftoroplastlar
Фторопластлар — таркибида фтор бўлган пластмассалар. Фтор ҳосилали этилен гомополимерлари ва уларнинг бошқа фтор ҳосилали олефинлари; олефинлар, перфторалкилвинил эфирлари билан бўлган сополимерлари. Политетрафторетилен ва политрифторхлоретилен катта аҳамиятга эга. Бу полимерлар оқ рангли, кимёвий жиҳатдан чидамли, иссиқ ва совуққа бардошли, ёнмайди.
Политетрафторетилен [—СҒ2 —СҒ2—]„ мол. м. 5105—2106, зичлиги 2,2 г/см3 (20°да). Кимёвий чидамлилиги жиҳатдан платина, кварс, графит ва барча синтетик материаллардан устун туради; кучли оксидловчилар, қайтарувчилар, кислоталар, ишқорлар, органик эритувчиларга чидамли. Сувда, ёнилғи ва мойларда айнимайди. Тропик иқлимга, замбуругларга бардошли. —269°гача эластиклигини сақлайди, 415°да парчаланади.
Политрифторхлоретилен [СҒ2СҒС1]„, мол. м. 56000360000, зичлиги 2,09—2,16 г/см3 (25°да). Оксидловчилар, ишқорлар, кучли кислоталар таъсирига чидамли, эфирлар ва галоген ҳосилали углеводородларда бўкади, ароматик углеводородларда эрийди. 210°да суюкланади, 270°да парчаланади. Қўлланиш температураси —196° дан +190° гача. Тетрафторетиленнинг гексафторпропилен бн, шунингдек, перфторпропилвинил эфир билан бўлган сополимери юқори термик ва ишланувчанлик хусусиятига эга. Тетрафторетиленнинг перфторолефинлар билан бўлган сулфогурухли сополимери иссиқбардош, кимёвий жиҳатдан чидамли катион алмаштирувчи смола. У кислоталилиги жиҳатдан бошқа барча қаттиқ ион алмаштирувчи смолаларят устун туради. Ёнилғи элементлари учун мембрана сифатида ишлатилади.
Ф. радикали полимерланиш асосида ёки тегишли мономерларни сополимерлаб олинади. Ф.дан плёнкалар, транспортёр тасмалари, антифриксион материаллар, тола ва тўқима, лаб. идишлари, кимёвий чидамли қопламалар, металлопластлар ишланади. Ф.дан ясалган маҳсулотлар электр, радио ва ракета техникасида, машинасозликда, кимё ва озиқ-овқат саноатида ҳамда тиббиётда ишлатилади.
Ф. МДҲ мамлакатларида фторлон, АҚШда эса тефлон номида ишлаб чиқарилади. Тефлон (политетрафторетилен) жуда мустахкам полимер бöлиб, синмайди, ёнмайди. Ундан зирҳли машиналар ойналари ва қалқонлар тайёрланади. У öзидан öқ öтқизмайди.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |