Фуат Ҳусаинович Тожиев (1913.13.9, Каттақўрғон 2001.13.5, Тошкент) — кимёгар олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980). Техника фанлари доктори (1967), профессор (1969). Ўрта Осиё университетни тугатган (1937). Маҳаллий саноат илмий тадқиқот институтида илмий ходим (1937— 41), уруш қатнашчиси (1941—43). Ўрта Осиё индустриал институтида катта ўқитувчи (1944—46), ТошПИ кимётехнология факултети силикатлар технологияси кафедраси мудири (1947—91). Асосий илмий ишлари Ўзбекистон ҳудудидаги маҳаллий тупроқ, гил ва хом ашёларнинг технологик хоссаларини систематик тарзда ўрганиш ва уларни қурилиш керамикаси ишлаб чиқариш.да қўллашга оид. Т. раҳбарлигида илк бор Ангрен каолинининг технологик хоссалари чуқур ўрганилган ва унинг асосида керамик қоришмалар, сирлар, хўжалик ва электротехник чинни, оловбардош ва кислотабардош материаллар олинган.

Манбалар

  • Анорганик моддаларнинг физиккимёвий анализи (ҳамкорликда), Т., 1977.