Фудзияма, Фудзи, Фудзисан (айнлар тилида Фусхи — олов маъбудаси, японча яма, сан — тоғ) — Хонсю оролидаги сўнмаган вулқон, Япониядаги энг баланд чўққи (3776 м). Токио шаҳридан тахминан 100 км жануби-ғарбда базалт ва андезит лаваларидан тузилган. Сўнгги бор 1707—1708-йилларда отилган. Кратери тўғри конус шаклида, диаметри 700 м, чуқурлиги 250 м. Йилнинг 10 ойида муз билан қопланиб ётади. Ён бағирлари доим яшил ўрмон ва бутазорлар. Миллий боғ таркибида. Фудзияма — японларнинг "муқаддас тоғи". Туристлар кўп боради.

Фудзияма
японча: 富士山

Фудзияманинг Овакудани тоғидан кўриниши
Бошқа номи Фудзисан
Жойлашуви Фудзи-Хаконе-Изу миллий боғи
Координаталар 35°21′38″Н 138°43′39″Э / 35.36056°Н 138.72750°Э / 35.36056; 138.72750
Баландлиги 3775.63 м
Кислородни илк чиқиши 663-йил
Энг қулай йўл пиёда юриб чиқиш
100 000 йил

Галерея

Файл:富士山頂御来光 Го-раикоу(Тҳе сунрисе) ат суммит оф Мт.Фужи ҲДР-CХ560В.wебм