Кибеле фаввораси (испанча: Фуэнте де Cибелес) — Мадриддаги Плаза де Cибелесда жойлашган фавворанинг Мехико шаҳридаги бронза нусхаси, Чарлз ИИИ даврида меъмор Вентура Родригуэз томонидан 1777-1792-йилларда қурилган. Мексикача версияси Оахака, Дуранго, Меделлин ва Эл-Оро кўчалари Cолониа Ромада бирлашадиган Плаза Вилла де Мадриддаги айланага жойлаштирилган.

Фуэнте де Cибелес
эн: Фоунтаин оф Cйбеле

Фавворанинг 2009-йилдаги ко'риниши
Map
Рассом Вентура Родрíгуэз
Йил 1980-йил
Материал Бронза
Мавзу Cйбеле
Ўлчами 5.5 м × 4.7 м × 12.5 м (18 фт × 15 фт × 41 фт)
Вазни 12 тонна
Жойлашуви Мехиcо

Фаввора 1980-йилда испан ва мексикалик жамоалар ўртасидаги биродарлик рамзи сифатида ўрнатилди ва 2011-йилда Мехико ҳукумати томонидан қайта қуриш ва техник хизмат кўрсатиш дастури доирасида қайтадан таъмирланди. Фаввора жойлашган майдон билан шаҳарнинг бир қатор рамзий жойларидан бири ҳисобланади[1].

Тарих

Мадриддаги асл фаввора

Фаввора 1980-йил 5-сентябрда Мексика президенти Жосе Лопез Портилло, Мадрид мери Энриқуэ Тиэрно Галван ва Мехико мери Cарлос Ҳанк Гонсалес томонидан очилган[2].

Фаввора ХИХ асрда яшаган учинчи Миравилле графиняси оиласига тегишли бўлган ерларга кириш ҳудудида жойлашган антиқа қатнов қисмининг кесишмасида яратилган Миравил майдони бўлган ҳудудда жойлашган[3].. Бугунги кунда бу жой Дуранго ва Оахаcа кўчалари кесиҳмаси ҳисобланади. Ушбу майдон остида Cолониа Рома фаввораси учун ичимлик сувининг асосий манбаи бўлиб хизмат қилган қудуқ бор эди[3]. Испания фавворасининг бу нусхаси испан муҳожирлари томонидан Мексикага ҳадя қилинган.

2011-йилда Мехико шаҳрининг ўша пайтдаги мери Марcело Эбрард фаввора таъмирланилиши керак бўлган 67 та ёдгорликдан бири эканлигини эълон қилди. Таъмирлаш „йўқолган қисмларни қайта бунёд этиш, бронза ҳайкалларни яхшилаш, сув тизимини қайта тиклаш, яшил майдонлардаги ўтларни қайта экиш ва электр энергиясини[4] 30 % га тежайдиган ёритиш ускунларини ўрнатишни“ ўз ичига олади. Фавворанинг қайта очилиши 2011-йил 21-январда худди шу мер, Испаниянинг Мексикадаги элчиси Мануэл Алабарт ва Федерал округ ҳукуматининг иш ва хизматлар котиби Фернандо Абоитиз томонидан амалга оширилади[4].

Тавсиф

Ҳайкалллар гуруҳининг умумий узунлиги тахминан 12,5 метр, кенглиги 4,7 метр ва баландлиги 5,5 метр, оғирлиги 12 тоннани ташкил қилади[2]. У Метро Инсургентес -дан икки блок узоқликда ва Дуранго Метробус станциясидан ҳам икки блок узоқликда, тўртта кўчанинг кесишмаси орасида жойлашган, булар: Оахаcа, Дуранго, Меделлин ва Эл-Оро кўчаларидир.

Фаввора Плаза Cибелесни ташкил этувчи дўконлар ва ресторанлар билан ўралган айланма йўлнинг марказида жойлашган. Ҳафтада бир марта „эл тиангуис де ла Cибелес“ ёки „эл базар де Оро“ деб номланувчи бозор ташкил этилади[5].

Испания ҳамжамияти

Фаввора Мексикадаги испан аҳолиси жамоаси томонидан шаҳарга совға қилинган ва „иккала метрополия, Мехико ва Мадрид“ ўртасида биродарлик рамзи сифатида қурилган[2].

Испаниянинг Мексикадаги элчиси Мануэл Алабарт Федерал округ ҳукумати раҳбари Марсело Эбрардга 2011-йилда Мадрид ва Мехико шаҳарларини яқинлаштирувчи „тимсол макон“ деб атаган реконструксия ишлари учун миннатдорчилик билдирди. Федерал округда яшовчи 40 мингга яқин испанларга шаҳар меҳмондўстлик ила муомала қилади[4]. Эбрард, шунингдек, „Испания ва Мексика ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлайдиган“ таъмирлашнинг рамзий ишининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтди[6].

Ҳатто Плаза Cибелесни жойлашган туман ҳам Мадрилен услуби ва таъсири билан машҳурдир[7]. Испания футбол жамоасининг ғалабаларини нишонлаш учун фавворага мухлислар ташриф буюриши доимий анъанага айланиб улгурган[8][9].

Рамзийлик

Фаввора тож кийган, таёқ ва калитни кўтариб турган Рим маъбудаси Cйбеленинг икки шер[3] томонидан тортилган аравада миниб юрган ҳайкали, унинг Ер ва фасллар устидан қудратининг тимсолини ифодалайди. Ҳиппоменес ва унинг рафиқаси Аталанта ҳамда маъбуда Диананинг овчиларидан бири Зевс томонидан шерга айлантирилган.

Манбалар

  1. ↑ „Энтрега ГДФ обрас де рестаураcиóн де фуэнте Ла Cибелес“ (эс). Эхcелсиор (2011-йил 21-январ). Қаралди: 2012-йил 24-ноябр.[сайт ишламайди]
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Фуэнте де ла Cибелес“ (эс). СЕCТУРДФ. 2014-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 24-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Пинеда-Бланcарте. „Ла Cолониа Рома“ (эс). Реcорри2 (2007-йил 22-сентябр). 2013-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 24-ноябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Балбоа, Берениcе. „Ремоделан фуэнте де Ла Cибелес эн ла Рома“ (эс). Эл Универсал (2011-йил 21-январ). 2013-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 24-ноябр.
  5. ↑ „Лас Cибелес“ (эс). Нунет. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 24-ноябр.
  6. ↑ Cабреро, Cристиан. „Реҳабилитада фуэнте де Ла Cибелес де Мéхиcо, сíмболо де униóн cон Эспаñа“ (эс). Cрóниcас де ла Эмиграcиóн (2011-йил 24-январ). 2013-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 24-ноябр.
  7. ↑ Гонзáлез, Алберто. „Сíмболо де ҳермандад энтре Мéхиcо й Мадрид“ (эс). Эл Сол де Мéхиcо (2012-йил 8-ноябр). 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 24-ноябр.
  8. ↑ „Арман фестíн эн Cибелес мехиcана“ (эс). Терра Депортес (2012-йил 1-июл). Қаралди: 2012-йил 24-ноябр.[сайт ишламайди]
  9. ↑ Cоллазо, Жонатҳан. „Эспаñолес cелебран биcампеонато эн Мéхиcо“ (эс). МедиоТиэмпо (2012-йил 1-июл). 2013-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 24-ноябр.