Фужайра музейи — Бирлашган Араб Амирликларидаги Фужайра амирлиги таркибига кирувчи Фужайра шаҳрида жойлашган археология ва маҳаллий тарих музейидир[2].

Фужайра музейи
Fujairah Museum entrance.jpg
Асос солинган сана 30-ноябр 1991[1]
Жойлашуви Бирлашган Араб Амирликлари,
Фужайра амирлиги, Фужайра шаҳри
Координаталари 25°08′02″Н 56°20′23″Э / 25.133923°Н 56.339709°Э / 25.133923; 56.339709 (Фужаираҳ Мусеум)
Тури археология, тарих

Тарихи

1969-йилда тангалар, деҳқончилик асбоблари, сопол буюмлар ва қуроллар каби кўргазмалар билан кичик, бир хонали музей ташкил этилган. 1991-йил 27-майда шайх Ҳамод бин Муҳаммад ал-Шарқий Фужайра амирлиги учун қадимий обидалар ва мерос департаментини ташкил этиш тўғрисида фармон чиқарди. Бу фармонга мувофиқ музей ва унинг тўпламига хизмат кўрсатиш ҳам шу департамент зиммасига юклатилди. 1991-йил 30-ноябрда Фужайра ҳукмдори музейни расман очди. 1998-йилда Департамент музейни кенгайтириш режасини якунлаб, қадимий ёдгорликлар учун иккита катта зал ва мерос учун учта зални барпо этилди.

Умумий маълумот

Музейда маҳаллий археологик топилмалар ҳамда тарихан, хусусан, Фужайрада ва умуман БААда анъанавий турмуш тарзига оид доимий экспозициялар мавжуд. Музейнинг биринчи кўргазма зали қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, сополчилик, савдо ва тўқимачилик каби анъанавий маҳаллий касбларга оид мерос буюмларини намойиш этади[3]. Меросга бағишланган иккинчи залда қадимий қуроллар, турли кийим-кечаклар ва уй-рўзғор буюмлари кўрсатилади. Яна бир залда зираворлар дўкони ва бозор каби кўргазмалар жой олган. Экспозициялар таркибига Ал Бадия, Дибба ал-Фужайра ва Қидфадаги қабрлардан топилган археологик топилмалар, жумладан, ўқ учлари, карнеол мунчоқлар ва идишлар киради[4]. Музейда 2 100 та артефакт ва ноёб қадимий буюмлар мавжуд[5].

Музей Фужайра қалъасига яқин жойлашган бўлиб, қалъага пиёда бориш мумкин[6].

Галерея

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Али, Фуад „УАЭ мусеум: Фужаираҳ Мусеум“. Гулф Неwс (2008-йил 2-ноябр). Қаралди: 2018-йил 31-июл.
  2. ↑ „Фужаираҳ Мусеум“. Мусеумс анд Форц. УАЭ: Фужаираҳ Тоурисм & Антиқуитиэс Аутҳоритй, Говернмент оф Фужаираҳ. 2020-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 31-июл.
  3. ↑ „Фужаираҳ Мусеум“. www.уаээастcоаст.cом. УАЭ: Эаст Cоаст Тоурисм. 2020-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 31-июл.
  4. ↑ „Фужаираҳ Мусеум“. Лонелй Планет. Қаралди: 2018-йил 31-июл.
  5. ↑ Фужаираҳ мусеум то маинтаин ҳеритаге, Кҳалеэжтимес.cом
  6. ↑ „Фужаираҳ Мап“, www.фужаираҳтоурисм.аэ, УАЭ: Фужаираҳ Тоурисм & Антиқуитиэс Аутҳоритй, 2018