Фукуяма (японча: 福山市, Фукуяма-ши?) – Япониянинг Ҳирошима префектурасида жойлашган шаҳар.

Фукуяма

福山市
Шаҳар
Skyline of Fukuyama
Fukuyama
Байроқ
Мамлакат Япония
Минтақа Чūгоку
Префектура Ҳирошима
Ҳукумат
 • Маёр Наоки Эдаҳиро
Майдон 518.14 км2 (200.05 кв ми)
Аҳолиси
 (Марч 31, 2023)
459,160 киши
Фукуяма мерияси
Фукуяма қал’асидан шаҳар кўриниши
Фукуяма панорамаси

Географияси

Фукуяма шаҳри Ҳиросима префектурасининг жануби-шарқида жойлашган. Шаҳар маркази Фукуяма текислигида жойлашган бўлиб, у Эдо давридан бери мелиорация лойиҳалари билан қурилган ва шаҳардан шимол ва жанубга оқиб ўтадиган Ашида дарёсининг қирғоғида жойлашган.

Қўшни муниципалитетлар

Ҳиросима префектураси

  • Ономичи
  • Фучу
  • Жинсекиккоген

Окаяма префектураси

  • Касаока
  • Ибара

Иқлими

Фукуяма нам субтропик иқлимга эга[1], ёзи жуда иссиқ ва қиши салқин бўлади. Ёғингарчилик йил давомида сезиларли, аммо қишда бироз камроқ ёғади.

Демографияси

Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, 2020-йилда Фукуяма аҳолиси 460 930 кишини ташкил қилади. Фукуяма 1960-йилдан бери аҳолини рўйхатга олиш ишларини олиб борилмоқда.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
1960281 701—    
1965301 376+7.0%
1970355 264+17.9%
1975405 677+14.2%
1980425 675+4.9%
1985441 502+3.7%
1990445 403+0.9%
1995453 791+1.9%
2000456 908+0.7%
2005459 087+0.5%
2010461 471+0.5%
2015464 811+0.7%
2020460 930−0.8%

Тарихи

Фукуяма ҳудуди қадимий Бинго вилоятининг бир қисми. Фукуяма шимолидаги Экия маҳалласи бундан мустасно. Фукуяма шаҳри – 1889-йил 1-апрелда замонавий муниципалитетлар тизимини яратиш билан ташкил этилган шаҳарлардан бири ҳисобланади.

Ҳукумати

Фукуяма тўғридан-тўғри сайланадиган мер ва 38 аъзодан иборат бир палатали мер-кенгаш шаклига эга тизим.

Иқтисодиёти

Фукуяма оғир саноатнинг, хусусан, пўлатнинг асосий маркази ҳисобланади. 1961-йилда қуриб битказилган „ЖФЕ Стеэл Wест Жапан“ компанияси Фукуяма ҳудудида энг йирик ишлаб чиқариш базаси, балки дунёдаги энг йирик пўлат заводларидан бири ҳисобланади.

Таълим тизими

Коллежлар ва университетлар

  • Фукуяма шаҳар университети
  • Фукуяма университети, Университет кўплаб ўқув курсларини таклиф қилади, лекин энг яхши фармакология дастури билан машҳур.
  • Фукуяма Ҳеисеи университети

Бошланғич ва ўрта мактаблар

Фукуямада 74 та давлат бошланғич мактаби, 34 та давлат ўрта мактаби ва ногиронлар учун 3 та махсус таълим мактаби мавжуд[2].

Манбалар

  1. ↑ „福山市水産振興ビジョン 第1章 福山市の概要“ (ПДФ). 福山市農林水産課. Қаралди: 2020-йил 24-сентябр.[сайт ишламайди]
  2. ↑ „Ҳамилтон Онтарио Систер Cитиэс“. 2007-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 24-январ.