Уилям Фулбригҳт

Фулбригҳт дастури — АҚШнинг собиқ сенатори Уилям Фулбрайт номидаги таълим дастури америкаликларга хорижда, чет-эллик мутахассисларга эса АҚШда ўқиш, ўқитиш ва изланиш имконини беради.

Фулбрайт дастурига турли йўналишлар бўйича қатнашиш мумкин. Бироқ иштирокчилар Америкада бирор илмий даража, жумладан бакалаврлик, магистрлик ёки докторликка эришмайди. Агар мақсадингиз илмий даража олиш бўлса, Фулбрайт бошқа имкониятлар ҳам таклиф қилади. 2006—2007 ўқув йилида қатор давлатлар, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Афғонистондан салкам 300 нафар мутахассис Фулбригҳт дастурининг грантига сазовор бўлган. Ҳар йили камида олти минг кишига грант берилади. Барча харажатлар Қўшма Штатлар ҳукумати томонидан қопланади. Фулбригҳтда қатнашиб, Америкага келган Ўзбекистонлик мутахассис бу ердаги талабаларга ўзбек тилини ўргатиш билан бирга, Ўзбекистон маданияти, урф-одатлари, адабиёти ва ўзига хос жиҳатларини таништиради.

Фулбрайт дастурида қатнашишни хоҳловчилар диққатига. Миллий мусиқа асбобларида чалиш, миллий таомлар ва пазандачилик, етакчилик, нотиқлик, ички сиёсатдан бохабар бўлиш, инглиз тилини мукаммал билиш ва ҳоказолар сизнинг дастурда ғолиб чиқиш имкониятларингизни оширади. Иштирокчи ТОЭФЛ ёки ИЭЛТС каби АҚШда билим олиш учун махсус тест синовларидан муваффақиятли ўтган бўлиши зарур. Шу билан бирга хорижлик мутахассис АҚШ анъаналари, бу ердагиларнинг дунёқараши ҳақида маълумот олади ва муайян фанлар бўйича дарс олиши мумкин бўлади.

Қизиқарли фактлар

Сиз Ўзбекистон фуқароси бўла туриб, Фулбригҳт дастурида фақат Ўзбекистонда яшаб турганингизда қатнашишга ҳақлисиз.

Ҳаволалар