Fullerenlar
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Фуллеренлар — углеродсимон сунъий равишда олинган модификациялари, унинг кластерлари, кўп қиррали тузилишга эга фазовий моддалар. 1985-йил америкалик олим Г. Крото ҳамкасблари билан ҳамкорликда лазер ёрдамида графитни буғлатиб гўзал фазовий кўринишга эга бўлган 32 қиррали C60 молекуласини кашф этди. C60нинг мол.м. 720,669, зичлиги 2,5—3,0 г/см3. Углероднинг янги кластери — С60ни муаллифлар ўз ватандошлари меъмор, муҳандис — ихтирочи Р.Б. Фуллер шарафига фуллерен деб аташни таклиф этдилар. Бунинг боиси 1967-йил Монреал шаҳрида ўтказилган Жаҳон халқаро кўргазмасида павилони учун курилган фазовий геодезик гумбазнинг конструксион элементлари кашф этилган янги модда тузилишининг катталаштирилган кўринишини (футбол тўпини) эслатарди. Орадан кўп вақт ўтмай, углерод кластерлари юлдузлар спектрларида, метеоритлар, коинот зарралари ва ҳатто оддий кумир курумида ҳам мавжудлиги аниқланди. 1988-йилда углерод кластерларининг бир катор вакиллари — C28, C32, C50 ва C70 ҳам синтез қилинди. 1990-йил Ф.нинг кристалл шаклдаги хиллари олиниб, уларга фуллеритл а р деб ном беридди. Фуллеритлар таркибига турли элементлар, жумладан, ишқорий металлар киритилиб, ноёб хоссаларга эга бўлган моддалар (фуллеридлар) синтез килинди. К3C6О 18 Кда ўта ўтказувчанликни намоён қилди. 20 та 6 бурчак, 12 та тўғри 5 бурчак ва 32 киррали Ф. ва унинг бирикмалари 1000° трага бардошлидир. Ф. — келажаги порлоқ моддалар. Улар кимё саноатида, машинасозликда, кемасозликда, авиасозликда, ер ости иншоотлари, бинолар, шарсимон ва геодезик гумбазлар қурилишида конструксион материал сифатида қўлланиши мумкин.
Ад.:Жариков О.В., Фуллерени — материали ХХИ века, М., 1992,Ахмеров Қ., Футбол тўпини эслатувчи модда, Т., 2002. Қудрат Ахмеров.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |