Fumigantlar
Фумигантлар (лот. фумигантис — тутайдиган, дудлайдиган) — экинлар зараркунандалари ва касаллик қўзғатувчиларини дудлаш усули билан ё'қотишда қўлланиладиган кимёвий моддалар. Пестицидлар гуруҳига мансуб. Фумигантлар суюқ, қаттиқ ва газ ҳолида ишлаб чиқарилади. Учувчан, тез буғланади, ҳавода осон тарқалади, сингиб кириш, алангаланиш ва бошқа хусусиятларга эга. Баъзи препаратлар, масалан: олтингугурт препаратлари ҳаво ҳарорати юқори (25° дан ортиқ) бўлганда газ ҳолига айланиб таъсир кўрсатади. Фосфорорганик инсектицидлар зараркунандаларга буғ ҳолида таъсир кўрсата олади. Газ ҳолидаги фумигантлар хоналарга махсус аппарат ёки баллонлар ёрдамида пуркалади, суюклари тунука товаларга қуйилиб, газламаларга сепилиб ёки шимдирилиб хоналарга осилади, қаттиқлари зарарсизлантириладиган хоналарга бир текисда сепилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |