Funikulyor
Фуникулёр (лот. фуниcулус — арқон) — қия йўналишда, қисқа масофада юк ва йўловчиларни вагонларда ташийдиган тор (1000 мм) изли темир йўл. Вагонлари электр двигател, чиғир (лебёдка) ва пўлат арқон (канат) воситасида ҳаракатлантирилади. Фуникулёрдан биринчи марта 1854-йилда Италия(Генуя) ва Австралия (Зоммеринг)да фойдаланилган. ХХ аср бошларида Нижний Новгород (Россия), Киев (Украина) шаҳарлари ва бошқа шаҳарларда пайдо бўлган. Кейинчалик бошқа шаҳарларга тарқалган. Фуникулёрнинг асосий қисмлари: релсли из, пастдаги ва юкрридаги стялар (баъзан оралиқ стя ҳам бўлади), вагонлар. Фуникулёр авария тормозлари, сигнализация, алоқа ва блокировка воситалари билан таъминланади. Фуникулёр бир изли (кўп тарқалган), икки изли ва уч изли; бир вагонли ва кўп вагонли бўлиши мумкин. Бир вагон бир издан кўтарилганда, иккинчи вагон бошқа издан пастга тушади, фуникулёр изларининг ўртача узунлиги — 400 (баъзан 1500 мм дан ошиши ҳам мумкин), қиялиги — 0,78, вагонларга 60— 200 киши сиғади, ҳаракатланиш тезлиги 2–5 м/сек. Фуникулёр шаҳарлар, курорт жойларда, тоғли мамлакатлар (Швейсария, Италия, Австрия, Украина, Грузия, Россия ва бошқалар)да бор (2005).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |