Funksional qabziyat
Ич қотиши, қабзият — ошқозон-ичак тизими а’золарининг асосий белги: дефакация (ҳожат чиқариш) тартибининг бузилиши ва / ёки ичакнинг то’лиқ бо’шатилмаслиги билан бог’лиқ ҳолат. Ич қотиши мустақил касаллик эмас, балки организм фаолиятининг бузилиши, касалликлар ва турли хил тизимлар функциясининг ишдан чиққанлиги аломатидир. Қабзият 30-50% катталар ва 5-20% болаларда ташхисланади. Кексаларда ушбу ҳолат ёшларга қараганда 5 марта ко’проқ қайд қилиади. Муаммо сабаблари ното’г’ри овқатланиш, ба’зи бир дори воситалар қабули, инфекцион касалликлар ва сурункали ич қотишига олиб келиши мумкин бо’лган жиддий патологиялар саналади. Қабзият белгилари
Турли таснифларга ко’ра, турлича ҳолатлар қабзият дея саналиши мумкин: катта ёшли аёл ва эркакларда 48 соат давомида, чақалоқларда эса рухсат этилган бир неча сутка давомида дефакациянинг бо’лмаслиги. Ко’п ҳолларда ич қотишига ташхис қо’йиш учун қуйидаги белгилар мавжуд бо’лиши керак
Катталарда ва болаларда ич қотишининг сабаблари сифатида қуйидаги бузилишларни ажратиб ко’рсатиш мумкин:
Бирламчи. Туг’ма ёки орттирилган патология, то’г’ри ичак аномалиялари ва иннервацияси туфайли; Иккиламчи. Жароҳатлар, касалликлар, шунингдек медикаментоз терапиянинг ножо’я та’сири туфайли; Идиопатик. Аниқланмаган сабабларга ко’ра ичак моторикасининг бузилиши туфайли. Патогенетик таснифга ко’ра:
Алиментар. Суюқлик, клетчатка етишмовчилиги ёки умуман озиқ-овқат ҳажмининг камайиши натижасида; Механик. Ичак бо’шлиг’и диаметрининг торайиши, бошқа органик о’згаришлар сабабли; Дискинетик. Ҳазм қилиш а’золари функциясининг бузилиши, ичак иннервацияси ва бошқалар туфайли.
Клиник тасвирга қараб, ичак деворларининг тонусидан келиб чиққан ҳолда:
Атоник — тонуснинг камайишида. Ичаклар перисталтикаси суст, нажас массаси аста-секин ҳаракатланади, бу эса уларнинг то’планишига ва дефекациянинг кечикишига олиб келади. Атоник ич қотиши ко’п ҳолларда гиподинамия, овқатланишнинг бузилиши (мунтазам овқатланмаслик ичак перисталтикаси фаоллигини пасайтиради) билан бог’лиқ. Бундан ташқари, атония ко’пинча кексалик даврида мушак толалари ва сфинктерлар тонусининг о’згариши оқибатида ривожланади; Спастик — дефакация пайтида ог’риқ кузатилмаслиги билан ажралиб туради, аммо унга қорин дам бо’лиши, ог’ирлик, қориннинг кенгайиши ҳисси, ичак спазмлари (санчиқлари) ҳамроҳлик қилади. Дефекация пайтида нажас оз миқдорда чиқарилади, шу билан бирга узоқ муддат ҳожат чиқармаслик қайд этилмайди.
Спастик ич қотиши ичакнинг ба’зи қисмларида мушак то’қималарининг спазмлари туфайли юзага келади. Натижада нажас массаси йиг’илиб, ичак бо’шлиг’ида қийинчилик билан ҳаракатланади. Катталардаги спастик қабзиятнинг энг кенг тарқалган сабаблари — эндокрин касалликлар, ичак деворлари тонусининг ортиши, стрессли ҳолатлардир.
Даволаш:
- Турмуш тарзини ўзгартириш:
- Толага бой овқатлар (сабзавот, мева, дон маҳсулотлари)
- Кўп суюқлик ичиш
- Ҳаракатчанликни ошириш
- Дорилар:
- Лаксатифлар (булк-форминг, осмотик, стимуляторлар)
- Пробиётиклар
- Қўшимча ёрдам:
- Биофеэдбаcк терапия
- Психотерапия (агар психологик фон мавжуд бўлса)
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |