Фуқаро вақти — маҳаллий ўртача ярим тун (2400) дан бошлаб ҳисобланадиган вақт хисоблаш тизими. Ўртача қуёш суткаларига асосланади. Фуқаро вақти суткани ҳисоблай бошлаш вақти билан ўртача қуёш вақтидан фарқланади (ўртача қуёш вақтида сутка боши деб маҳаллий ўртача ярим кун, яъни туш вақти, 1200 қабул қилинади). Астрономияда 1925-йилгача кун ҳисоби туш вақтида ўзгарар эди. 1925-йилдан бошлаб кун ҳисоби Фуқаро вақти (ярим тун) дан ҳисобланмоқда (қаранг Вақт).