Фуқаролар уруши — бир мамлакат ичидаги ижтимоий гуруҳлар ўртасида давлат ҳокимияти учун олиб бориладиган қуролли кураш. Фуқаролар уруши ижтимоий кескинликлар заминида вужудга келади. Тарихда Фуқаролар уруши турли шакл ва кўринишда намоён бўлган:

  • қуллар қўзғолони,
  • деҳқонлар уруши,
  • партизанлар уруши,
  • халқнинг ҳукуматга қарши қуролли кураши ва ҳоказо.

Фуқаролар уруши давлатлар ўртасидаги урушлар, чет эл босқинчиларига қарши кураш ва миллий озодлик ҳаракати билан қўшилиб кетиши мумкин. Ҳокимиятдаги ҳукмрон гуруҳдар бир-бирига қарши турган Фуқаролар уруши ҳам бўлади (Рим республикасининг ағдарилиши давридаги Фуқаролар уруши, Англиядаги Қизил гул ва Оқ гул урушлари).

Фуқаролар уруши этник (2000—2003-йилларда Руандада), сепаратистик (2000—2002-йилларда Сербияда), конфессионал (бир неча бор Шимолий Ирландияда) сабабларга кўра келиб чиқиши мумкин. Фуқаролар урушида иштирок этаётган томонларнинг бири диний, иккинчиси дунёвий шиорлар остида (1992—95 йилларда Тожикистонда) ҳаракат қилиши мумкин. Фуқаролар уруши иқтисодий бўҳронлар, кўплаб одамларнинг қурбон бўлишига олиб келади.

Яна қаранг