Фуқаролик ҳуқуқи — бу шахсларнинг бир-бири билан ва давлат билан бўлган муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий тизимнинг муҳим қисмларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон фуқаролик ҳуқуқи шахслар, юридик шахслар ва давлат ўртасидаги мулкий ва шахсий номулкий муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Фуқаролик ҳуқуқи орқали ҳар бир шахс ўз мулкига эгалик қилиш, уни бошқариш ва фойдаланиш ҳуқуқларига эга бўлади. Бу ҳуқуқлар давлат томонидан ҳимоя қилинади ва қонунлар билан мустаҳкамланади. Ўзбекистоннинг фуқаролик кодекси фуқаролик Фуқаролик қонунчилиги улар томонидан тартибга солинадиган муносабатлар иштирокчиларининг тенглигини эътироф этишга, мулкнинг дахлсизлигига, шартноманинг эркинлигига, хусусий ишларга бирон-бир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслигига, фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини, бузилган ҳуқуқлар тикланишини, уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш зарурлигига асосланади. Фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар ўз фуқаролик ҳуқуқларига ўз эркларига мувофиқ эга бўладилар ва бу ҳуқуқларини ўз манфаатларини кўзлаб амалга оширадилар. Улар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонунчиликка зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар. Товарлар, хизматлар ва молиявий маблағлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида эркин ҳаракатда бўлади. Хавфсизликни таъминлаш, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, табиатни ва маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш учун зарур бўлса, товарлар ва хизматлар ҳаракатда бўлишини чеклаш қонунчиликка мувофиқ жорий этилиши мумкин. ҳуқуқининг асосий манбаси бўлиб, унда шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган. Фуқаролик ҳуқуқи доирасида шартномалар тузиш, мерос олиш, зарарларни қоплаш ва бошқа кўплаб ҳуқуқлар кафолатланади. Масалан, бирор мулкни сотиб олиш ёки сотиш жараёнида томонлар ўз ҳуқуқларини қонуний равишда амалга оширишлари керак. Агар низолар юзага келса, уларни суд орқали ҳал қилиш мумкин. Шунингдек, фуқаролик ҳуқуқи инсонларнинг шахсий ҳаётига дахл қилмаслик, шахсий маълумотларнинг махфийлигини сақлаш, шахсий қадр-қимматни ҳимоя қилиш каби номулкий ҳуқуқларни ҳам ўз ичига олади. Фуқаролик ҳуқуқи жамиятдаги тартиб-интизомни сақлашда муҳим ўрин тутади ва инсонлар ўртасидаги адолатли муносабатларни таъминлайди. Шу тариқа, фуқаролик ҳуқуқи ҳар бир шахснинг ҳуқуқий ҳимоясини кафолатлайди. Фуқаролик ҳуқуқида ишончнома, вакиллик, даво муддатлари, давлат ва фуқаролар ўртасида вужудга келадиган муносабатлар, қимматли қоғозлар пул муомиласи кредитлар ва аксиялар сотиб олиш ҳаммаси фуқаролик ҳуқуқимиздир . Фуқаролик ҳуқуқи обекти — бу фуқаролик ҳуқуқий муносабатларида иштирок этадиган ва уларга нисбатан шахслар ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари мавжуд бўладиган нарсалар ёки ҳодисалардир. Фуқаролик ҳуқуқи обекти қуйидагиларга бўлинади: 1. Мол-мулк (нарсалар): Кўчмас ва кўчар мулклар, масалан, ер участкалари, бинолар, транспорт воситалари ва бошқа моддий об’эктлар ва ҳайвонлар ҳам фуқаролик ҳуқуқи обектидур 2. Пул ва қимматли қоғозлар: Пул маблағлари, облигациялар, аксиялар ва бошқа молиявий ҳужжатлар. 3. Интеллектуал мулк: Ижодий фаолият натижалари, шу жумладан, илмий кашфиётлар, ихтиролар, адабий асарлар, мусиқа ва бошқалар. 4. Шахсий номоддий бойликлар: Шахсий ҳаёт, шаън, қадр-қиммат, исми ва бошқа номоддий ҳуқуқлар. 5. Ҳуқуқий мажбуриятлар ва талаблар: Бунда қарз, кафолат, суғурта каби мажбуриятлар, шунингдек, келишув асосида бошқа шахсдан бирор нарса талаб қилиш ҳуқуқи ҳам киритилади. Бу обектлар фуқаролик ҳуқуқи субектлари ўртасидаги турли шартномалар, битимлар ёки бошқа ҳуқуқий ҳаракатлар орқали ўзгариши ёки бошқаларга ўтиши мумкин. Фуқаролик ҳуқуқи қуйидагиларни назарда тутади:

  • Фуқаролик ҳуқуқи (умумий ҳуқуқ), ҳуқуқнинг юридик ва жисмоний шахсларга тегишли қисми
  • Фуқаролик ҳуқуқи (ҳуқуқий тизим) ёки қитъа ҳуқуқи, континентал Эвропада пайдо бўлган ва Рим ҳуқуқига асосланган ҳуқуқий тизим
    • Хусусий ҳуқуқ — хусусий шахслар ўртасидаги муносабатларга тегишли фуқаролик-ҳуқуқий тизимдаги ҳуқуқ соҳаси
  • Муниципал ҳуқуқ, халқаро ҳуқуқдан фарқли равишда давлатнинг ички ҳуқуқи

Яна қаранг