Furfurol
Фурфурол (лотинча фурфур — кепак, қипиқ ва олеум — мой), C5Ҳ4О2 — янги ёпилган жавдари нон хиди келадиган гетероциклик алдегид; сарғиш мойсимон суюклик. Суюқланиш температураси — 36,5°, қайнаш температураси 161,7°, зичлиги 1159 кг/м3; сувда оз, спирт ва эфирда яхши эрийди. Ф.нинг кимёвий хоссалари бензоат алдегидникига ўхшайди. Ўсимлик материаллари (мош, маккажўхори ўзаги, шоли қипиғи)ни гидролизлаб олинади. Ф. фурфурил спирт, тетрагидрофурфурил спирт, тетрагидрофуран, фуран смолалари, дивинил, саноат елимлари олишда ишлатилади. Ф.нинг баъзи ҳосилалари тиббиётда фурациллин сифатида қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |